Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошев Мўмин Эшбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида таркибида азот, фосфор ва олтингугурт бўлган олигомерлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилиши», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3831.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Соттиқулов Элёр Сотимбоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хом ашёлар асосида модификацияланган тиокол олигомерлар синтези ва улар асосида самарали герметикловчи материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган янги самарали модификацияланган тиокол олигомерлар олинган;
олинган таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
синтез қилинган модификацияланган тиокол олигомерлар ва улар асосида олинган герметикларнинг тузилиши ва хоссалари аниқланган;
таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган тиокол олигомерлар модификациясининг уларнинг механик хоссаларининг яхшиланишига модификаторнинг исботланган таъсири исботланган;
таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерларнинг физик-механик хоссалари аниқланган;
таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар асосида герметикловчи таркиблар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган тиокол олигомерлар олиш технологияси ва қўлланилиши бўйича олинган натижалар асосида:
азот, фосфор, олтингугурт бўлган модификацияланган полисулфид олигомерлар олиш технологияси “Петромаруз Узбекистан” хорижий корхонасида янги юқори самарали ионитлар олиш учун амалиётга жорий этилган (“Петромаруз Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 19 сентябрдаги ЭCО-CЕР-417-сон маълумотномаси). Натижада, агрессив муҳитларга чидамли, механик мустаҳкам герметикловчи ва ҳимояловчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган олигомер қўшимчалар олиш имконини берган;
маҳаллий хомашёлар асосидаги модификацияланган полисулфид олигомерлар “Петромаруз Узбекистан” хорижий корхонасида икки компонентли полисулфид герметиклар олишда жорий этилган (“Петромаруз Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 19 сентябрдаги ЭCО-CЕР-417-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида арзон, юқори самарали, импорт ўрнини босувчи герметикловчи материаллар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish