Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиева Муқаддам Жуманазаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/T3824.
Илмий раҳбар: Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.K/T.78.01.
Расмий оппонентлар: Камолов Луқмон Сирожиддинович, кимё фанлари доктори, доцент; Жумаева Зулхумор Эргашевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва баъзи д-металл ионларининг сорбсиясидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамид формалдегид смолани фенолсулфофталеин кислота, трилон Б, бромкрезол билан модификациялаш асосида таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги КФФ, КФТБ ва КФБК маркали ионитлар олинган;
синтез қилинган ионитларнинг мис(ИИ), никел(ИИ), рух(ИИ), кобалт(ИИ) ва кадмий(ИИ) ионларига нисбатан статик алмашиниш сиғимлари аниқланган ва ушбу металларнинг ионитларда сорбсияланиш қатори тузилган;
синтез қилинган ионитларнинг таркиби ва тузилиши замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги ионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таркибида азот, кислород ва олтингугурт бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
карбамид формалдегид смолани кимёвий модификациялаш асосида комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси “Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасида янги юқори самарали ионитлар олиш учун амалиётга жорий этилган (“Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 4 сентябрдаги ЭCО-CЕР-361-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида олинган карбамид формалдегид смолани кимёвий модификациялаш ёрдамида янги, юқори самарали ионитлар олишга имкон берган;
олинган ионитлар саноат оқава сувларини тозалашда “Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасида амалиётга жорий этилган (“Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 4 сентябрдаги ЭCО-CЕР-361-сон маълумотномаси). Натижада, оқава сувларни оғир металлардан рухсат этилган консентратсиясининг ўндан бир улушигача самарали тозалашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish