Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Гулбаҳор Нуруллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик даври ўзбек адабиётида Алишер Навоий образининг бадиий талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/Fil71.
Илмий маслаҳатчи: Боқижон Тўхлиев, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Алмаз Улвий  Биннетова, филология фанлари доктори, профессор, Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II.Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даври адабиётида Алишер Навоий образи тасвиридаги янгиланишларни аниқлаш, шоир шахси ва ижодига муносабатидаги етакчи тенденсияларини белгилаш, асосий адабий талқинларни тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима мезонлари асосида баҳолаш, Алишер Навоий образи тасвирининг адабий тур, жанр ва услубга хосланиши, ижодкорларнинг бадиий маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
мустақиллик адабий-эстетик жараёнга ҳам жиддий таъсир кўрсатгани, бу даврда миллий ўзликни англаш эҳтиёжи туфайли Алишер Навоий образи яратилган туркум бадиий асарлар юзага келгани, уларда миллий қадриятлар тасвирига урғу берилгани, бадиий тасвирларнинг тарихий ҳақиқатлар билан уйғунлик даражаси юксалгани уч адабий тур асосида далилланган;
  мустақиллик даври ижодкорларининг Алишер Навоий образига оид тасвирлари ХХ аср адиблари мактабидан ўсиб чиққани, аммо Алишер Навоий шахси ва ижодини мафкуралардан холи, аслиятига мувофиқ талқин қилиши билан улардан жиддий фарқланиб туриши Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Сирожиддин Саййид, Асқар Маҳкам, Абдулла Шер, Омон Мухтор, Исажон Султон, Муҳаммад Али каби ижодкорлар асарлари мисолида очиб берилган;
Алишер Навоий сиймоси бу давр адабиётида эстетик идеал тимсоли сифатида қабул қилингани, шахсияти, ахлоқи ва қарашлари идеаллаштирилгани, тасаввуфий ва маърифий дунёқарашини қайта бадиий инкишоф этиш тенденсияси устуворлик қилгани исботланган;
мустақиллик даври адабиётидаги Алишер Навоий образи ижодкор шахс консептига сиғмаслиги, Алишер Навоий чинакам инсон, буюк давлат арбоби ва мутафаккир сифатида ҳам гавдалантирилгани, асарларда тадқиқотчилик ва ижодкорлик синтези кучайгани, талқинлар уч адабий турга хослангани – лирикада ботиний туйғулар ифодаси, насрда фикр, туйғу ва фаолиятнинг бақамти ривожи тасвири, драмада эса муайян лаҳзадаги кечинмаларни кўрсатиш етакчилик қилиши асосланган;
мустақиллик даврида Алишер Навоий ҳақида яратилган асарларни қиёсий-тарихий нуқтайи назардан текшириш ва шоир образининг яратилишида муаллифлар маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври ўзбек адабиётида Алишер Навоий образининг бадиий талқини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 мустақиллик даври ўзбек адабиётида Алишер Навоий ҳаёти, ижодини бадиий талқин этиш ва илмий асосда ўрганиш ўзаро боғлиқ ҳолда кечгани, шоир биографияси ва адабий меросига доир асл ҳақиқатларнинг аниқланиши – янги маълумотларнинг бадиий асарлар моҳиятига кўчишида асос вазифасини ўтагани, бу жараёнда мутафаккир биографиясининг Мовароуннаҳр билан боғлиқ қирралари, дўстга садоқати ва муҳаббати мавзуси, ёш истеъдодларга ҳомийлиги, мулкдорлик маданияти, давлат арбоби сифатидаги фаолияти, шунингдек, Алишер Навоий адабий-эстетик анъаналарининг кейинги давр ижодкорлари шеъриятидаги поетик синтези масалаларига оид илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўпжилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 10-июлдаги 01/10-1353-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётида Алишер Навоий образининг шаклланиши, янгича талқинлар касб этиши, тарихий шахсга доир асл факт ва маълумотларнинг бадиий адабиётда қайта жонланишига доир илмий хулосалар ишлаб чиқишга эришилган;
адабий таъсир ва адабий алоқа ҳодисалари, бир ижодкорнинг кейинги давр адабиётига таъсири, Алишер Навоийнинг ўтмиш шоирлари, хусусан, Низомий Ганжавийга муносабати, бу икки тарихий сиймонинг замонавий адабиётидаги талқинлари, буюк шоир Алишер Навоий адабий меросининг Озарбайжонда ўрганилиши масаласи, навоийшуносликнинг қардош ўлкада тараққий топиши, мутафаккир сиймосининг бадиий талқини мустақиллик даврида янги босқичга кўтарилганига оид илмий-назарий хулосалардан Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида 2022 – 2023 йилларда  бажарилган  ЎА-22-23 рақамли “Ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг 2023-йил 21-июлдаги 45/АЗЕ рақамли маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек ва озарбайжон адабиётлари буюк тарихий шахсларнинг замонавий адабиётга таъсири масаласида муштарак жиҳатларга эга эканлиги ҳақидаги назарий қараш ва илмий далиллар билан бойитилган;
тарихий шароит тақозоси туфайли ўтмиш мавзуси устувор мавқе қозонганлиги ва бу йўналишда  мустақиллик даври адабиётида тарихдаги буюк мутафаккирлар, давлат арбоблари ҳамда ижодкор шахслар асосий тасвир обектига айланганлиги, адабий-эстетик тафаккурнинг мафкуравий тазйиқлардан қутулиши ижод аҳлига истеъдодини тўлароқ намоён қилиш учун муносиб муҳитни юзага келтирганлиги, ижодкорлар Алишер Навоий образини яратишда прототип, бадиий тўқима ва эстетик идеални синтезлашга ҳаракат қилишганлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170926459 “Навоийшунослик тарихи” (ХХ–ХХИ асрлар) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 10-июлдаги 01/10-1354-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа библиографик кўрсатгичлар билан тўлдирилган, янги маълумотлар билан бойиган;
жаҳон адабиёти намоёндаларидан бўлган Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий меросининг ўрганилиши, ҳар икки шоирнинг адабий-эстетик, бадиий-фалсафий қарашларига оид кузатишлар, Шарқ маданиятида туркий адабий мероснинг ўрнига оид таҳлиллар, туркий адабиёт тарихида “Хамса”ларнинг ўрни, Алишер Навоий образининг мустақиллик даври ўзбек адабиётида ёритилиши, қардош халқлар адабиётида акс этиши билан алоқадор жиҳатларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан 2021-йилда нашрга тайёрланган юз жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламининг 56-жилдини нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 07-июлдаги 01-03/844-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа туркий адабиётлар муштараклигига асос бўлувчи илмий қарашлар, Алишер Навоий образининг ўзбек ва қардош халқлар адабиётида бадиий акс этишига оид далиллар, тўпланган янги илмий-адабий материаллар билан бойиган, туркий адабиётнинг умумбашарий қиймати, муҳим аҳамиятга молик жиҳатларини асослашга эришилган;
Алишер Навоий адабий мероси, ҳаёти ва ижодининг янгича бадиий талқинлари, бу мавзунинг мустақиллик даври ўзбек адабиётида янги босқичга кўтарилгани, ўзбек адабиётида тарихий шахс ва образ муаммоси, жанрлар такомили, шоир сиймоси акс этган манбаларининг қиёсий тадқиқи, Алишер Навоийнинг баркамол шахсияти бугунги кун учун маърифий бойлик, фикрий етуклик ва бадиий юксакликнинг андозаси сифатида кўрсатилишининг илмий-адабий асосларига оид назарий хулосалардан  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2021 – 2023-йилларда эфирга узатилган туркум кўрсатувлар, хусусан, “Алишер Навоий ва ўзбек адабиёти: таҳлил ва ечим” рукнидаги “Мавзу”  кўрсатувини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-июлдаги 06-28-947-сон маълумотномаси). Натижада янги илмий талқин, факт ва қарашлар Алишер Навоий ижоди ва образининг замонавий бадиий талқинларига оид етакчи тенденсияларни аниқлашга, мавзуга доир баҳсли масалаларга ечим топишга ҳамда телекўрсатувларнинг сифати ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish