Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирзоқов Азамат Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Очиқ кон ишларида динамик кондицияларини қўллаш асосида минерал хомашё базасини оператив бошқариш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1550.
Илмий раҳбар: Насиров Ўткир Фатидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника универститети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Атрушкевич Виктор Аркадевич, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Алексей Рашидович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: очиқ кончилик ишларида руданинг фойдали компонентининг динамик кондицияларидан фойдаланиш асосида минерал-хомашё базасини оператив бошқаришга қаратилган технологик ечимларни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кондаги фойдали компонент кондициясининг динамик ўзгариши асосида минерал хомашё ресурсларининг даврий равишда ўсиши, кончилик ва қайта ишлаш мажмуаси ишлаб чиқариш унумдорлигининг мос равишда ошиб бориши, табиий ва техноген конларнинг баланс ва нобаланс захиралари чегаралари ўзгариши ҳисобига хомашё базасининг кенгайиши асосланган;
экологик талаблар ва фойдали қазилма сифат кўрсаткичларининг ўзгарувчанлигини инобатга олган ҳолда қазиб олинган рудадан ишлаб чиқилган ҳажмининг иқтисодий кўрсаткичлари билан қазиб олиш тизими параметрлари ва захиранинг қазиб олинганлик  даражаси ҳамда қазиб-юклаш механизмларининг параметрлари орасида технологик боғлиқлик борлиги аниқланган;
 технологик оқимларни комплекс механизациялаштириш, қазиб чиқариладиган тоғ жинсининг ҳажми ва поғона баландлигининг оптимал параметрларини аниқлаш ва карерда қазиш учун қўлланиладиган кон-транспорт қурилмалари параметрларига қўйиладиган талаблар аниқланган;
иқтисодий белгиланган баланс руда-нобаланс руда чегараси конларни очиқ усулда қазиб олиш шароитида ҳосил бўлган техноген ресурсларга асосланиб кончилик-қайта ишлаш мажмуасининг самарадорлигини оширувчи тизим алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Очиқ усулда қазиб олиш ишларини узлюксиз лойиҳалаш ва режалаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, тезкор бошқарув усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кончилик ва қайта ишлаш комплекси самарадорлигини ошириш тизимлари алгоритми «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Мурунтов карерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 20 январдаги 23/01-01-07/26-сон маълумотномаси). Натижада, фойдали қазилмаларни қазиб олиш коеффициентини ошириш, умумий харажатларни камайтириш, асосий ва айланма маблағларни мувофиқлаштириш ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш таннархини камайтириш имконини берган;
кондициялардан фойдаланган ҳолда очиқ кон ишларини узлюксиз лойиҳалаш ва режалаштириш тизими «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Мурунтов карерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 20 январдаги 23/01-01-07/26-сон маълумотномаси.). Натижада, фойдали қазилмаларни қазишдаги нобудгарчиликни минималлаштириш ва динамик кондицияларни қўллашни реал шароитларга мослаштириш имконини берган;
динамик кондициялардан фойдаланган ҳолда хомашё базасини тезкор бошқариш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Мурунтов карерида жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 20 январдаги 23/01-01-07/26-сон маълумотномаси). Натижада, карер рудаси оқимининг сифат кўрсаткичларининг ўзгарувчанлигини бошқариш, ресурсларни тежаш, хомашё базасини 1,2-1,7 баробар кенгайтириш ва кончилик ва қайта ишлаш мажмуасининг самарали ишлашини 20 йилга узайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish