Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Умид Равшановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Портал гипертензия билан беморларда азигопортал коллекторнинг тотал ажратиш усулини такомиллаштириш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib582.

Илмий раҳбар: Назиров Феруз Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Алиев Махмуд Муслимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джумабаев Эркин Саткулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Академик Б.В. Петровский номидаги Россия хирургия илмий маркази» федерал давлат бюджет илмий муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шошилинч ва режали равишда касалхонага ётқизилган беморларда азигопортал ажратиш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

жигар циррози ва портал гипертензия бўлган беморларни хирургик даволаш натижалари ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берувчи азигопортал коллекторни ажратиш усули ишлаб чиқилган;

жигар циррози ва портал гипертензия бўлган беморларда хирургик амалиётларнинг тактик-техник жиҳатларини оптималлаштириш имконини берувчи ажратувчи амалиётлардан сўнг ўзига хос асоратлар ривожланишининг сабаб-оқибат муносабатлари асосланган;

жигар циррози ва портал гипертензия бўлган беморларни олиб боришнинг даволаш-ташхислаш тактикасини асосланган равишда оптималлаштириш имконини берувчи азигопортал ажратиш ўтказилган беморларнинг яшаб қолиш кўрсаткичлари ва ҳаёт сифати баҳоланган;

ўтказилаётган тадқиқотларнинг илмий-услубий савиясини сезиларли даражада ошириш имконини берувчи тиббиёт соҳасидаги тадқиқот ишларининг халқаро рўйхатида қайд этишни қўллаш зарурати асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жигар циррози ва портал гипертензия бўлган беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Портал генез қон кетишини олдини олиш ва даволашда гастроэзофагеал коллекторни тўлиқ ажратишнинг модификацияланган усули (ташхислаш тактикаси ва жарроҳлик аралашуви билан даволаш усули)” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8Н-р/37-сон маълумотномаси). Портал гипертензия бўлган беморларни тавсияларга мувофиқ даволаш тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар сонини пасайтириш ҳамда қизилўнгачдан қон кетиши қайталаниши хавфини камайтиришга имкон берган;

диссертация ишидан портал гипертензия бўлган беморларни даволаш сифатини яхшилаш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Нукус ва Наманган филиаллари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 8-н-д/59-сон маълумотномаси). Тадқиқотдан олинган натижалар портал гипертензия синдромли беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш сифатини қизилўнгачдан қон кетишининг қайталаниш сонини 14,4%дан 4,4%гача, жигар етишмовчилигини 23,8%дан 7,7%гача камайтириш билан яхшилашга, операциядан кейинги эрта даврни 11%гача қийинлаштирадиган гастрогастрал анастомоз етишмовчилиги каби асосий методологиянинг асоратини йўқотишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish