Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдиев Равшанбек Сайфуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда инновацион рискларни суғурталаш амалиётини такомиллаштириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1225
Илмий раҳбар: Жалилов Шерзод Қаҳрамонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Хусанов Дурбек Нишонович; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори Имомов Умиджон Ғайратжонович.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион рискларни суғурталаш амалиётини истиқболда ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инновацион рискларни суғурталашда тариф ставкалари нисбатларининг (брутто ставка, нетто ставка ва юклама) зарарлилик даражасига қараб  шакллантириш  таклиф этилган;
инновацион рискларини суғурталашнинг (дастлабки суғурта қамрови, патент ҳуқуқларини бузилиш ҳолатларидан суғурта қилиш, учинчи шахсларнинг патент ҳуқуқларини тўсатдан бузиш ҳолатларидан суғурта қилиш) микросуғурта турларини жорий этиш таклиф этилган;
    инновацион рискларни суғурталашда турдош суғурта турларидаги мос бўлмаган рискларни ажратиб олган ҳолда интеллектуал мулк суғуртаси рискларининг ягона реестири таклиф этилган;
    инновацион суғурта турлари бўйича компаниянинг доимий  мижозларига суғурта тарифларидан имтиёзлар бериш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда инновацион рискларни суғурталашни ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
    инновацион рискларни суғурталашда тариф ставкалари нисбатларининг (брутто ставка, нетто ставка ва юклама) зарарлилик даражасига қараб  шакллантириш бўйича таклифи АЖ “Алском” суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон Қарорини амалиётга татбиқ этиш жараёни фойдаланилган (АЖ “Алском” суғурта компаниясининг 2021 йил 17 ноябрдаги 07-1524-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни компания фаолиятига қўллаш асосида 2020 йилда инновацион рискларни суғурталаш бўйича суғурта тариф ставкасининг чегара қийматлари камайтирилган.
    инновацион рискларини суғурталашнинг микросуғурта турларини жорий этиш бўйича таклифи АЖ “Алском” суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 24 июлдаги “Инновацион фаолият тўғрисида” ЎРҚ-630-сон Қонунини амалиётда кенг қўллаш жараёнида фойдаланиб келинмоқда  (АЖ “Алском” суғурта компаниясининг 2021 йил 17 ноябрдаги 07-1524-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида интеллектуал мулкларни суғурталаш бўйича суғурта тури  уч та суғурта тури (суғурта полиси) билан тўлдирилди. Бунинг натижасида 2021 йилда мазкур суғурта тури бўйича компаниянинг қамровлилик даражаси 15 фоизга ошган.
    Инновацион рискларни суғурталашда интеллектуал мулк суғуртаси рискларининг ягона реестирини шакллантириш бўйича таклифи  АЖ “Алском” суғурта компанияси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон “2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” фармон ижросини иқтисодий қўллаб-қўвватлаш жараёни фойдаланиб келинмоқда (АЖ “Алском” суғурта компаниясининг 2021 йил 17 ноябрдаги 07-1524-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалга оширилиши натижасида интеллектуал мулк суғуртаси бўйича суғурта мукофоти 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 2,6 баробарга (267,5%) ўсди, суғурта шартномлари эса мос равишда 2,5 баробарга (250,7%) ошишига эришилган.
    Инновацион суғурта турлари бўйича компаниянинг доимий  мижозларига суғурта тарифларидан табақалшаган имтиёзлар бериш бўйича таклифи АЖ “Алском” суғурта компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон Қарорини амалиётга татбиқ этиш жараёни фойдаланилган (АЖ “Алском” суғурта компаниясининг 2021 йил 17 ноябрдаги 07-1524-сон маълумотномаси).  Мазкур таклиф натижасида суғурта компаниясида сўнгги уч йил мобайнида суғурта полисини харид қилган мижозларга 10 фоизгача, фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда иккита молиявий ва инновацион суғурта  турларидан эса 20 фоизгача табақалашган имтиёзли тарифлар тизими жорий этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish