Sayt test rejimida ishlamoqda

Илашов Зиёвиддин Рахматулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини ташкиллаштириш усулларини такомиллаштириш”;  ихтисослик шифри: 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги; Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
№ В2020.4.PhD/Т2020; Илмий раҳбар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилотноми: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси
DSc.40/29.12.2022.T.129.01.
Расмий оппонентлар: Тошкент архитектура-қурилиш университети, Муҳандислик қурилиш инфраструктураси факультети, Қурилиш материаллари ва кимё кафедраси профессори, т.ф.д., доцент И.И.Сиддиқов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятлар муаммолари илмий татқиқот институти бошлиғи, т.ф.ф.д. (PhD), к.и.х., С.М.Джураевлар тавсия этилди. Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда инсонлар хавфсизлигини таъминлаш, қутқарув ишларини ташкиллаштиришнинг мавжуд усулларини ва одамларни хавфсиз эвакуация қилиш жараёнларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
таклиф этилаётган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар пайтида одамларни бинодан эвакуация қилишни ташкиллаштиришнинг замонавий бошқарув қурулмаларига эга бўлган янги усулларини жорий этиш орқали инсонларнинг тезкор ҳаракатини белгиланган меъёрларга нисбатан эвакуация қилиш вақтини 15-20% гача камайтиришнинг асосий параметрлари асосланган;
таклиф этилаётган тезкор режа ва варақаларнинг мобил илова шаклидаги вариантини амалиётга татбиқ этиш орқали ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғин жойига тезкорлик билан етиб боришдаги қийинчиликлар ва тирбандликларнинг олдини олиш каби тусиқларни инобатга олиб харакатланиш жадаллигини ошириш мумкинлиги аниқланган;     
фавқулодда вазият содир бўлган жойга ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунга қадар ёнғинларни тезкорлик билан самарали ва ишончли ўчиришга ҳамда одамларни бинодан эвакуациясини ташкиллаштиришга мўлжалланган эвакуация режаларининг электрон дастур сифатида такомиллаштирилиши бинодаги инсонларнинг фавқулодда вазиятлар пайтида тўғри харакатларни мустақил амалга ошириш имкониятини янада ошириши мумкинлиги аниқланган;
ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг таклиф этилган мобил илова шаклидаги электрон тезкор режа ва варақалардан фойдаланиши ва эвакуация режасининг электрон дастури ишлаб чиқилиши эвазига авария қутқарув ишларини ташкиллаштириш самарадорлиги 10-15% гача яхшиланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини ташкиллаштириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини ташкиллаштиришнинг такомиллаштирилган усулларини амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан 2023 йилнинг 12 апрель кунидаги №42/2-436-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси томонидан 2023 йилнинг 18 апрель кунидаги №151-2341-сонли далолатномалар олинган. 2023 йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини ташкиллаштиришнинг такомиллаштирилган усулларини амалиётга жорий этганлиги тўғрисида № 6/4/32-1164-сонли маълумотнома олинган. Натижада таклиф этилаётган мобиль илова шаклидаги тезкор ёнғин ўчириш режалари ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг хавф хабари бўйича ёнғин жойига одатдаги тезкор режалардан фойдаланишга нисбатан 3 дақиқадан 5 дақиқагача эртароқ етиб бориш, авария қутқарув ишларини ташкиллаштириш имконини берган бўлса, эвакуация режасининг электрон дастури ишлаб чиқилиши эвазига, авария қутқарув ишларини ташкиллаштириш самарадорлиги 10-15% гача яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish