Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоев Хуршидбек Нурмухаммад ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ёнғин-қутқарув қисмларидаги махсус техникалар сонини оптималлаштириш усулларини такомиллаштириш (Тошкент шахар мисолида)”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T3534.
илмий раҳбар: Джураев Собир Мирзаевич техника фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси
DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бош инспектор-методисти, т.ф.ф.д. (PhD) Раупов Анваржон Разоқович ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси “Умумкасбий фанлар”кафедраси бошлиғи, т.ф.д. Муртазаев Қувондиқ Мустофоевичлар тавсия этилди. Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт  университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида фаолият юритаётган ёнғин-қутқарув қисимларида махсус техникалар сонини оптималлаштириш усулларини такомиллаштириш ва ёнғин-қутқарув махсус техникалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув хизматларига фавқулодда вазиятлар ва ёнғин ҳодисалари бўйича келиб тушадиган чақирувларнинг Пуассон оқимига мослигини текшириш учун ишлаб чиқилган чақирувларнинг назарий ва эмперик оқимларнинг бир бирига мослигини баҳолаш усули орқали, ёнғин-қутқарув қисмларидаги махсус техникалар сонини аниқлашни амалга ошириш мумкинлигининг пессимистик ва оптимистик усулларини татбиқ этиш орқали самарадорлик параметрлари аниқланган;
ёнғин-қурқарув қисмларига келиб тушадиган ўртача чақирув оқимларининг 6,44 таси, автанарвон ва автокўтаргичларнинг битта фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда ўртача хизмат кўрсатиш вақти 18,89 дақилиги аниқланган, ушбу параметрларнинг мослигини К.Пирсоннинг хи-квадрат мувофиқлик мезони қийматдорлиги 0,05 аниқлик даражасида керакли махсус техникаларнинг самарали бошқарув тизимлари такомиллаштиилган;
ёнғин-қутқарув қисмларига тушадиган ўртача чақирувларнинг параметрлари таҳлил қилиниб, мавжуд бўлган автонарвон ва автокўтаргичлар сонини эҳтимоллик ва оммавий хизмат кўрсатиш назариялари орқали ҳисоблаб 50 % га оширилганда шаҳардаги фавқулодда вазиятлар ва ёнғин муҳофазаси учун кўп ва юқори қаватли биноларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш учун, ёнғин-қутқарув қисмларига келиб тушадиган чақирувларга хизмат кўрсатишнинг ўртача вақти 8,5 % га камайтириш мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланган;
фавқулодда вазиятлар ва ёнғин муҳофазаси учун махсус ёнғин-қутқарув техникалари автонарвон ва автокўтаргичлар сонини аниқлашда қисмларига келиб тушадиган чақирувларга махсус техникаларни жалб қилиниши  оммавий хизмат кўрсатиш назариясига мувофиқ ҳисобланганда, авария-қутқарув ишларини ташкиллаштириш, ёнғинларни тезкорлик билан бартараф этиш самарадорлигини 90 % гача оширилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёнғин-қутқарув қисмларида махсус техникалар сонини оптималлаштириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 18/4-1543-сонли маълумотномаси), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2023 йил 24 майдаги 23/1919-сонли маълумотномаси). Ўзбекистон Республикаси ФВВ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳудудий бўлимларига ва ФВВ Академиясига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ФВВ Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Чилонзор тумани ФВБнинг ва Сергели тумани ФВБнинг 2023 йил 6 майдаги 7-сонли ва 2023 йил 16 майдаги 12-сонли далолатномалари). Натижада, Тошкент шаҳарининг фавқулодда вазиятлар ва ёнғин муҳофазаси учун махсус ёнғин-қутқарув техникалари автонарвон ва автокўтаргичлар сонини 8 тадан 12 тага оширишга ҳамда махсус ёнғин-қутқарув техникалардан фойдаланишни 90% гача ошириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish