Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумабаев Тимур Жалгасбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Футболчиларнинг махсус тайёргарлигини таъминлашда психодиагностик методларни қўллашнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 - Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/P312.
Илмий раҳбар: Элмуратова Айсулу Усаховна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор;  Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади футболчиларнинг махсус тайёргарлигини таъминлашда психодиагностик методларни қўллашнинг ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футболчиларни мусобақага психологик тайёрлашда шахс ҳаётий йўналганлигининг («ички», «мулоқот» ва «фаолият») дифференциал намоён бўлиши машғулотлардаги қатъиятлилик, индивидуал маҳоратини «мусобақадан завқланиш», «ўзаро ҳамкорлик» билан боғлиқ праксик ҳислар асосида шаклланиши орқали эмоционал-иродавий ва мотивацион соҳаларга таъсир этиш муҳимлиги далилланган;
футболчиларнинг махсус психологик тайёргарлигини аниқлашда улардаги муваффақиятга интилиш мотивацияси тафаккури кенглиги, ижтимоий масъулият ҳисси ҳамда иродавий сифатлар орқали фаолиятга бевосита интеграциясини таъминланиши туфайли мусобақа жараёнидаги ҳиссиёт, кайфият ва фаоллик кўрсатгичлари устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
футболчиларда иродавий сифатларни шаклланганлиги жамоавий фаолиятда муваффақиятга интилиш мотивациясини мақсадга интилувчанлик, қатъиятлилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида ривожланишига мувофиқ, муваффақиятга интилиш мотивининг намоён бўлишига боғлиқлиқ эканлиги исботланган;
футболчиларда мусобақага психологик тайёргарлик даражасини оширишда иродавий сифатларни шакллантиришнинг муҳимлигига кўра, тактик ва интуитив тафаккур, ғалабага эришиш мотивацияси таъсирида ривожланишига асосланиб, психокоррексион фаолиятга муаллифлик “Футболчиларни мусобақага психологик тайёрлаш модели” ни киритиш самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футболчиларнинг махсус психологик тайёргарлигини таъминлашда психодиагностик методларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
футболчиларни мусобақага психологик тайёрлашда шахс ҳаётий йўналганлигининг («ички», «мулоқот» ва «фаолият») дифференциал намоён бўлиши машғулотлардаги қатъиятлилик, индивидуал маҳоратни   «мусобақадан завқланиш», «ўзаро ҳамкорлик» билан боғлиқ праксик ҳислар асосида шаклланиши туфайли эмоционал-иродавий ва мотивацион соҳаларга таъсир этиш муҳимлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-47-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларнинг махсус психологик тайёргарлигини таъминлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
футболчиларни махсус психологик тайёргарлигини аниқлашда улардаги муваффақиятга интилиш мотивацияси тафаккури кенглиги, ижтимоий масъулият ҳисси ҳамда иродавий сифатлар орқали фаолиятга бевосита интеграциясини таъминланиши туфайли мусобақа жараёнидаги ҳиссиёт, кайфият ва фаоллик кўрсатгичлари устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланганлигига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-47-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг футбол жамоалари ва футболчиларга психодиагностик методларни қўллаш борасидаги кўникмаларини янада оширилганлиги кузатилган;
футболчиларда иродавий сифатларни шаклланганлиги жамоавий фаолиятда муваффақиятга интилиш мотивацияси мақсадга интилувчанлик, қатъиятлилик хусусиятларига устуворлик бериш асосида ривожланишига мувофиқ, муваффақиятга интилиш мотивининг намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-47-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларнинг муваффақиятга интилиш мотивациясини шакллантиришга доир билим ва кўникмалари оширилган;
футболчиларда мусобақага психологик тайёргарлик даражасини оширишда иродавий сифатларни шакллантиришнинг муҳимлигига кўра, тактик ва интуитив тафаккур, ғалабага эришиш мотивацияси таъсирида ривожланишига асосланиб, психокоррексион фаолиятга муаллифлик “Футболчиларни мусобақага психологик тайёрлаш модели” ни киритиш самарали эканлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-47-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги 47-сон маълумотномаси). Натижада футболчиларни мусобақага психологик тайёрлаш методикаларини бойитишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish