Sayt test rejimida ishlamoqda

Туркменова Алфия Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш технологияси, 13.00.03 –Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped2764.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Муминова Лола Раҳимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Чичерина Яна Евгеневна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш технологияси бармоқларнинг предметли-амалий гимнастикаси ва умумий, майда қўл моторикасини декоратив, амалий, ижодий ўйинларга мос оддийдан мураккабга қараб ривожлантириш ҳамда топшириқларни бажаришда боланинг хатти-харакатлари, шахсий ҳаётини ижтимоий борлиққа интенсив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш жараёни субʼектга доимий эʼтибор қаратиш, яхлитлик ва интегративлик тамойилига амал қилиш, атроф муҳитни ижодий билиш ҳамда педагог ва боланинг шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатларини таʼлимий мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш самарадорлиги нутқ воситаларини фактик текшириш, талаффуз аппаратининг тузилишини тўлиқ англаш, луғат бойлиги ва товушлар талаффузини изчил ошириб бориш ҳамда нутқ мотивацияси ва фикрлар сифатини эстетик соғломлаштириш асосида такомиллаштирилган;
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш модели нутқ ва қўл фаолиятини босқичма-босқич оптималаштириш, нуқсон тузилишини таҳлилий ойдинлаштириш, ҳаракатни амалга ошириш динамиклигини таʼминлаш ҳамда ички ва ташқи мазмунининг умумийлиги ва яхлитлигини дидактик инфратузилмага барқарор мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-6 ёшли болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш технологияси бармоқларнинг предметли-амалий гимнастикаси ва умумий, майда қўл моторикасини декоратив, амалий, ижодий ўйинларга мос оддийдан мураккабга қараб ривожлантириш ҳамда топшириқларни бажаришда боланинг хатти-харакатлари, шахсий ҳаётини ижтимоий борлиққа интенсив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-сентябрдаги 02-07-4404/04-рақамли далолатномаси). Натижада қўл меҳнати жараёнида 5-6 ёшли болалар нутқининг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш имкониятлари аниқлаштирилган;
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш жараёни субʼектга доимий эʼтибор қаратиш, яхлитлик ва интегративлик тамойилига амал қилиш, атроф муҳитни ижодий билиш ҳамда педагог ва боланинг шахсга йўналтирилган ўзаро муносабатларини таʼлимий мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ЁА-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-сентябрдаги 02-07-4404/04-рақамли далолатномаси). Натижада 5-6 ёшли болалар нутқи ривожланмаганлигини бартараф этиш технологияси такомиллаштирилган;
 5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш самарадорлиги нутқ воситаларини фактик текшириш, талаффуз аппаратининг тузилишини тўлиқ англаш, луғат бойлиги ва товушлар талаффузини изчил ошириб бориш ҳамда нутқ мотивацияси ва фикрлар сифатини эстетик соғломлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-сентябрдаги 02-07-4404/04-рақамли далолатномаси). Натижада нутқнинг умумий ривожланмаганлигини бартараф этиш моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
5-6 ёшдаги болаларнинг қўл фаолияти жараёнида нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлигини бартараф этиш модели нутқ ва қўл фаолиятини босқичма-босқич оптималаштириш, нуқсон тузилишини таҳлилий ойдинлаштириш, ҳаракатни амалга ошириш динамиклигини таʼминлаш ҳамда ички ва ташқи мазмунининг умумийлиги ва яхлитлигини дидактик инфратузилмага барқарор мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-сентябрдаги 02-07-4404/04-рақамли далолатномаси). Натижада 5-6 ёшли болаларнинг нутқини қўл фаолияти жараёнида ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish