Sayt test rejimida ishlamoqda

Буриева Фируза Нормуротовнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар.
 “Ҳозирги ўзбек шеъриятида жанрлар ва шакллар ранг-баранглиги (Усмон Азим ва Хуршид Даврон мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3073.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Аҳадович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон-Финландия педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Бойназар Йўлдошев, филология фанлари доктори, профессор; Дилрабо  Қувватова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фолклор ва мумтоз адабиёт анʼаналари, достон, баллада, сонет жанрларидаги мазмуний-шаклий изланишлар, поетик фикр ривожланишида композицион мутаносиблик, ижодий ғоя ва бадиият уйғунлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан  иборат:
Усмон Азим  ва Хуршид Даврон  ижодининг жанрлар ва шакллар таркиби очиб берилиб, ҳар иккала шоирнинг ҳам достон, драма, бадиа каби шеърий жанр ва иккилик, учлик, тўртлик каби поетик шакллардан фойдаланганликлари аниқланган;
Хуршид Даврон ижодида сонет, ривоят, эртак туркумлари ҳамда ”Чумолилар туркумидан” кичик-миниатюр асарларининг, ҳозирги шеъриятда нисбатан кам қўлланган эпитафия, элегия ҳамда учбитик шеърларининг поетик асослари, Усмон Азим ижодидаги бахшиёна туркумидаги шеър ва достонларнинг миллий қадриятлар, ан'анавийлик, халқчиллик каби  ғоявий-бадиий жиҳатлари мавжудлиги далилланган;
Усмон Азим ижодидаги мумтоз адабиёт намояндаларига эргашиш, улар ижодидан таъсирланиш натижасида татаббуъ, тазмин каби асарлар яратилганлиги, Хуршид Даврон ижодида жаҳон адабиёти намояндалари ва замондош шоирларга эргашиш тарзида назиралар ёзилганлиги исботланган;  
Хуршид Даврон ижодидаги лирик шакллар интим, медитатив, воқеабанд, персонажли, ижровий, ижтимоий-публисистик тарзда эканлиги очиб берилиб, медитатив(соф) лирикаси намуналаридаги халқоналик унинг индивидуал услубини шаклланилишида муҳим асос бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек шеъриятида жанрлар ва шакллар ранг-баранглигини Усмон Азим ва Хуршид Даврон ижоди мисолида тадқиқ этиш ва мазкур муаммонинг илмий-назарий жиҳатларини ишлаб чиқиш, илмий-амалий янгилигини белгилаш натижалари ва хулосалари асосида:
Хуршид Даврон ижодида сонет, ривоят, эртак туркумлари  ҳамда ”Чумолилар туркумидан” кичик-миниатюр асарларининг, ҳозирги шеъриятда нисбатан кам қўлланган эпитафия, элегия, учбитик шеърларининг ғоявий ҳамда бадиий талқинлари далилларидан, Усмон Азим ижодидаги бахшиёна туркумидаги шеърларнинг, халқ достонлари типидаги асарлар поетикаси асосланган илмий хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 8-февралдаги 17.01/229-сон маълумотномаси). Натижада замонавий шеъриятда жаҳон адабиёти ҳамда ўзбек  фолклори жанрларидаги асарлар таҳлили орқали шеър бадиияти хусусиятлари ифодалангани аниқланган;
Усмон Азим ижодидаги мумтоз адабиёт намояндаларига эргашиш, улар ижодидан таъсирланиш натижасида яратилган асарлар(татаббуъ, тазмин) шунингдек, Хуршид Даврон ижодида жаҳон адабиёти намояндалари ва замондош шоирларга эргашиш тарзида  ёзилган тазминлари далилланган назарий хулосалардан ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг адабиётда анъанавийлик ва халқоналик ифодаси ва тадрижини ўрганишга бағишланган қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 2-мартдаги 17.01/230-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек шеъриятида салафларга эргашиш, анаъанавий ва халқона шеъриятнинг жанр-шакл тадрижи, поетикасига оид хулосалар чиқариш имконини берган;
Замонавий ўзбек шеъриятига жаҳон адабиётидан кириб келган шеърий жанр-шакллар,  сонет, эпитафия, элегия ҳамда учбитик шеърларининг поетик асослари очиб берилган илмий хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 13-июн 1637/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги ўзбек шеъриятига жаҳон шеърияти жанр-шакллари кириб келиш тарихи жараёнига доир маълумотларнинг кенгайишига, адабий ҳамкорлик ҳақидаги билимларнинг ошишига эришилган;
Хуршид Даврон ижодидаги лирик шакллар интим, медитатив, воқеабанд, персонажли, ижровий,  ижтимоий-публисистик тарзда ажратилиб, медитатив(соф) лирикаси намуналаридаги халқоналик унинг индивидуал услуби шаклланишида муҳим асос бўлганлиги аниқланган фикр ва қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлимининг шэърият ва адабий танқид кенгашларида, уюшма қошидаги “Садоқат” ижодий тўгараги фаолиятида Хуршид Даврон шэъриятидаги жанр ва шакллар ранг-баранглиги, шэъриятда муаллиф шахсиятини акслантирувчи жиҳатлари, шоир индивидуал услуби, асарларидаги лирик қаҳрамонлар каби мавзуларда адабий суҳбатлар ўтказилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 10-мартдаги 12-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларнинг адабий жараён ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга эришилган;
Усмон Азим шеърияти, унинг  ижодидаги бахшиёна туркумидаги шеър ва достонларнинг ғоявий-бадиий жиҳатлари, улардаги фолклор мотивлари ҳақидаги таҳлил ва талқинлар орқали чиқарилган илмий хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2023-йил 30-май куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” кўрсатувининг Усмон Азим ижодига бағишланган рукнини  тайёрлашда ҳам фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси 2023-йил 12-июндаги 01.07/206-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ҳозирги адабий жараён ҳақидаги маълумотларга эга бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish