Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Шерзод Толибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблари  7-9-синф ўқувчиларини халқаро писа тадқиқотларига тайёрлаш (табиий фанлар мисолида)”, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2777.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05 асосида Бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аҳадов Маъмуржон Шарипович, кимё фанлари доктори, доцент; Қиямов Нишон Содиқович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблари 7-9-синф ўқувчиларини халқаро ПИСА тадқиқотларига тайёрлаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кимё фанини ўқитиш жараёнида 7-9-синф ўқувчиларида мустақил билим олиш кўникмаларини ривожлантириша ПИСА халқаро тадқиқотларга тайёрлаш дастурларидан фойдаланиб таълим беришда ўқувчиларнинг кимёвий ҳодисаларни илмий жиҳатдан тушунтира олиш компетенсияси, креатив ҳамда ижодий фикрлаш қобилиятларини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари аниқлаштирилган;
халқаро тадқиқотлар доирасида 7-9-синф ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини ривожлантириш жараёни кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири, ностандарт ПИСА тестларнинг янги тузилмасига эга ўқув-методик таъминотини яратиш асосида такомиллаштирилган;
7-9-синф ўқувчиларнинг ПИСА халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлаш кимё дарсларида ноанъанавий ёндашув ва илмий компетентлик (тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказиш, ижодий фикрлаш, шахсий ва касбий фаолиятида қўллаш)ни ривожлантириш механизмини интенсив барқарорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
ПИСА тадқиқотларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари, омиллари ва методлари самарадорлигини баҳолаш мезонлари 7-9-синф ўқувчиларида тестлар, лаборатория ва ПИСА топшириқларини “флеппед cлассес” (уйда дарс муҳити, дарсни уй топшириқларига асосан ташкил этиш) муҳитида ўтказиш ва юқори натижаларни индивидуал қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 7-9-синф ўқувчиларининг ПИСА тадқиқотларига тайёрлаш, мустақил билим олиш компетенсияларини ривожлантириш методлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимё фанини ўқитиш жараёнида 7-9-синф ўқувчиларида мустақил билим олиш кўникмаларини ривожлантириша ПИСА халқаро тадқиқотларга тайёрлаш дастурларидан фойдаланиб таълим беришда ўқувчиларнинг кимёвий ҳодисаларни илмий жиҳатдан тушунтира олиш компетенсияси, креатив ҳамда ижодий фикрлаш қобилиятларини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамда халқаро тадқиқотлар доирасида 7-9-синф ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини ривожлантириш жараёни кимёвий топшириқларнинг вариатив занжири, ностандарт ПИСА тестларнинг янги тузилмасига эга ўқув-методик таъминотини яратиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифларидан “Органик кимё фанидан лабаратория машғулотлари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузиридаги Республика таълим марказининг 19 майдаги 03-02/3-1834-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни ПИСА тадқиқотларига тайёрлашнинг методик ва дидактик имкониятлари ортган;
7-9-синф ўқувчиларнинг ПИСА халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлаш кимё дарсларида ноанъанавий ёндашув ва илмий компетентлик (тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказиш, ижодий фикрлаш, шахсий ва касбий фаолиятида қўллаш)ни ривожлантириш механизмини интенсив барқарорлигини ошириш асосида такомиллаштирилганлиги ҳамда ПИСА тадқиқотларидан фойдаланишнинг педагогик шарт-шароитлари, омиллари ва методлари самарадорлигини баҳолаш мезонлари 7-9-синф ўқувчиларида тестлар, лаборатория ва ПИСА топшириқларини “флеппед cлассес” (уйда дарс муҳити, дарсни уй топшириқларига асосан ташкил этиш) муҳитида ўтказиш ва юқори натижаларни индивидуал қўллаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги 03-02/3-1834-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ўз фаолиятини мустақил бошқариш ва ўз устида мустақил ишлаш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган.              

Yangiliklarga obuna bo‘lish