Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёлдашов Шавкат Сабирбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “От спорти билан шуғулланувчиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида жисмоний тайёргарлик юкламаларининг оптимал нисбатлари”. Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1448.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, ДСc. 33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Маткаримов Рашид Машарипович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Арзиқулов Муқум Ўралович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади от спорти билан шуғулланувчиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида юкламалар нисбатларини оптималлаштириш орқали жисмоний тайёргарлик даражасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг эгарда барқарор ўтириши учун ҳаво билан тўлдирилган “резинали махсус плаформа”, “фитбол” ва “ярим сфера” тўп устида бажариладиган машғулотларни қўллаш эвазига мувозанатни сақлаб қолиш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг отсиз ва от билан бажариладиган машқлар блок схемасини қўллаш ҳисобига тирсак, бўйин, тос ва болдир каби тананинг парсиол қисмларини ривожлантиришга қаратилган машғулот услубияти такомиллаштирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг мувозанат сақлашдаги заиф томонларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш мақсадида умуртқа поғонаси атрофида чуқур жойлашган пастурал мушакларни ривожлантиришга қаратилган “от устида ўтириш имитатсияси” машғулотларини киритиш ҳисобига мураккаб ҳаракатларни бажариш имконияти оширилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозлар учун белгиланган ҳафталик микроциклларда тақсимланган координасион қобилият, вестибуляр аппаратининг барқарорлиги ва эгилувчанлик сифатини ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ҳажм ва шиддатли юкламаларни вариатив қўллаш эвазига юкламалар нисбати оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ҳамда уларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг эгарда барқарор ўтириши учун “ярим сфера” тўп устида оёқ учида турган ҳолда, товонни пастга туширган ҳолатда, тиззани букиб ва тўғрилаб, гавдани иккала ёнга, олдинга ва орқага ташлаш ёрдамчи машқлар меъёри ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳар чавандозлар мактаби ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 04-01/04/20/2474-сон маълумотнома). Натижада тадқиқот якунида тажриба гуруҳидаги ёш чавандозларнинг жисмоний ривожланиши 10,3%ни ташкил этган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг тирсак, бўйин, тос, болдир каби тананинг парсиол қисмларини ривожлантиришга қаратилган отсиз ва от билан бажариладиган махсус машқлар мажмуасини қўллаш «Танланган спорт тури бўйича мутахассисликка кириш (от спорти)» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2022-йил 28-декабрдаги 428 И/Ч-сонли буйруғига асосан Д-0000007 рақамли нашр гувоҳномаси). Тадқиқот якунида тажриба гуруҳидаги ёш чавандозларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини 14% ошириш имконини берган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозларнинг пастурал мушакларини ривожлантириш бўйича машқлар мажмуасини амалиётган татдиқ этиш орқали ёш чавандозларнинг махсус ҳаракатларни бажариш услубияти «Танланган спорт тури бўйича мутахассисликка кириш (от спорти)» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2022-йил  28-декабрдаги 428 И/Ч-сонли буйруғига асосан Д-0000007 рақамли нашр гувоҳномаси). Тадқиқот натижаларига кўра ёш чавандозларнинг машғулот юкламаларига чидамлилик даражаси 12,6 %га ошишига эришилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш чавандозлар учун белгиланган ҳафталик микроциклларда тақсимланган координасион қобилият, вестибуляр аппаратининг барқарорлиги ва эгилувчанлик сифатини ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ҳажм ва шиддатли юкламаларни вариатив қўллаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар чавандозлар мактаби ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 04-01/04/20/2474-сонли маълумотнома). Натижасида бошланғич тайёргарлик босқичидаги чавандозларнинг жисмоний тайёргарлигининг барқарор ўсиш динамикаси 8,2%ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish