Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Лайло Бахромовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни голбол спорт турига тайёрлашнинг методологик асослари”, Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Ped412.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped 146.01.
Илмий маслаҳатчи: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади заиф кўрувчи ва кўзи ожиз шахсларни голбол спорт турига тайёрлаш модулини ишлаб чиқиш ва уни тажрибада асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни голбол спорт тури машғулотларида ҳар бир мезоциклнинг узлюксизлигини таъминлашга қаратилган тайёргарликнинг умумий (аероб йўналишидаги югуриш ва стретчинг), махсус (етакчи жисмоний сифатлар), техник (хужум), тактик (ҳимоя), мусобақа олди (табақалаштирилган) воситаларни бешта методик блокларга сингдириш ҳисобига голболчиларни мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
голбол спорт турида мураккаб-координатсион яхлит ҳаракатларни амалга ошириш учун вазиятга боғлиқ ҳолда ҳаракатланаётган обектга нисбатан реакция кўрсатиш аниқлиги ва реакция вақтини оширишга қаратилган машғулотлар моделига вазиятга қараб техник ҳаракатларини киритиш ҳисобига ўйин суръатини самарали ҳал қилиш имконияти оптималлаштирилган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни голбол машғулотларида жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини ташхислаш, жисмоний тайёргарлик даражаларини баҳолаш ва техник ҳаракатларни амалга оширишда узвийлигини таъминлашга қаратилган машғулот технологиясидаги мақсад-модел, ташхис-диагностика, баҳолаш ва башорат қилиш, психологик-хусусият, таҳлил-аналиктика компонентларини такомиллаштириш ҳисобига голболчиларни мусобақаларга вариатив тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг мусобақа  фаолиятидаги хатти-ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзини бошқаришда вахималиликни олдини олишга қаратилган психологик тайёрлаш моделига сенсомоторик ва интеллектуал фаолиятни ривожлантирувчи оператив ҳужум қилиш турларини машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига голболчиларни старт олди психологик ҳолатини оптимал сақлаб туриш имконияти кенгайтирилган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг индивидуал тактик ҳаракатларини ривожлантириш учун тўпсиз ва тўп билан айланма усулларда учбурчак, зинама-зина ҳамда тўғри чизиқли позитсион ҳужумга қаратилган интерактив тактик режаларни машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига тактик тайёрлаш модели такомиллаштирилган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг айланиб тўп отиш техникасини ўргатишда голбол спорт тури воситалари асосида тўпни тутиш, айланишга тайёрланиш, айланиш ва охирги куч беришга тайёрланиш, охирги куч бериш фазалар кетма-кетлигини машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига турли хил шароитларда тўп отиш техникасини ўргатиш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни голбол спорт машғулотларига тайёрлашда ишлаб чиқилган модел ва унда қўлланилган восита ҳамда усуллар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни голбол спорт тури машғулотларида ҳар бир мезоциклнинг узлюксизлигини таъминлашга қаратилган тайёргарликнинг умумий (аероб йўналишидаги югуриш ва стретчинг), махсус (етакчи жисмоний сифатлар), техник (хужум), тактик (ҳимоя), мусобақа олди (табақалаштирилган) воситаларни бешта методик блокларга сингдириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Адаптив ва соғломлаштириш жисмоний тарбияси» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғига асосан 356/7-140 рақамли гувоҳнома). Натижада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи голболчиларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 18 % га яхшиланган;
голбол спорт турида мураккаб-координатсион яхлит ҳаракатларни амалга ошириш учун вазиятга боғлиқ ҳолда ҳаракатланаётган обектга нисбатан реакция кўрсатиш аниқлиги ва реакция вақтини оширишга қаратилган машғулотлар моделига вазиятга қараб техник ҳаракатларини киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар ихтисослашган 1-сон касб-ҳунар мактаб кўриш қобилатида нуқсони бор шахсларнинг голбол машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 04-01/04/20/3152-сон маълумотномаси). Натижада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни реакцияни баҳолаш кўрсаткичлари умумий ҳисобда 16 % га яхшиланишига эришилди;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни голбол машғулотларида жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини ташхислаш, жисмоний тайёргарлик даражаларини баҳолаш ва техник ҳаракатларни амалга оширишда узвийлигини таъминлашга қаратилган машғулот технологиясидаги мақсад-модел, ташхис-диагностика, баҳолаш ва башорат қилиш, психологик-хусусият, таҳлил-аналиктика компонентларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Адаптив ва соғломлаштириш жисмоний тарбияси» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғига асосан 356/7-140 рақамли гувоҳнома). Натижада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг голбол спорт турига саралаш ҳамда тайёрлаш тендентсиялари 14 % га яхшиланган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг мусобақа  фаолиятидаги хатти-ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзини бошқаришда вахималиликни олдини олишга қаратилган психологик тайёрлаш моделига сенсомоторик ва интеллектуал фаолиятни ривожлантирувчи оператив ҳужум қилиш турларини машғулотлар жараёнига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Яккасарой тумани 1-сон спорт мактаби кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахслар голбол машғулотлар  жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 04-01/04/20/3152-сон маълумотномаси). Натижада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи голболболчиларнинг старт олди психологик ҳолати 20 % га яхшиланишига эришилган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг индивидуал тактик ҳаракатларини ривожлантириш учун тўпсиз ва тўп билан айланма усулларда учбурчак, зинама-зина ҳамда тўғри чизиқли позитсион ҳужумга қаратилган интерактив тактик режалар бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон голбол миллий терма жамоаси голбол машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 04-01/04/20/3152-сон маълумотномаси). Натижада ўқув-машғулот гуруҳидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларни тактик тайёргарлиги умумий ҳисобда 18 % га яхшиланган;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахсларнинг айланиб тўп отиш техникасини ўргатишда голбол спорт тури воситалари асосида тўпни тутиш, айланишга тайёрланиш, айланиш ва охирги куч беришга тайёрланиш, охирги куч бериш фазалар кетма-кетлиги бўйича таклиф ва тавсиялар 1-сон касб-ҳунар мактабнинг кўриш қобилатида нуқсони бор шахслар голбол машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 04-01/04/20/3152-сон маълумотномаси). Натижада кўзи ожиз ва заиф кўрувчи голболчиларни тўп отиш техникасига ўргатиш асосида машғулотларни такомиллаштириш услубияти  умумий ҳисобда 16 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish