Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатова Лола Тилаповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имконияти чекланган талабаларни параволейболга ўргатишда махсус ҳаракат имкониятларини ошириш услубияти”. Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2314.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, ДСc.33/01.02.2022.Пед.146.01.
Илмий раҳбар: Раҳматова Дилноза Нигбаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Палибаева Зулфия Халмахановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган талабаларни параволейбол спорт турига ўргатишда самарали машқлар мажмуини саралаб олиш орқали махсус тайёргарлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имконияти чекланган талабаларнинг жисмоний, техник, функсионал тайёргарлик (нафас олиш ва нафас чиқариш) ҳолатига кўра мезоцикллар давомида махсус оёқ ампутациясидагилар учун ётган ҳолдаги статик машқлар мажмуини қўллаш ҳисобига параволейболчиларнинг ҳаракат фаоллиги ривожлантирилган;
имконияти чекланган талабаларнинг жисмоний (тезкор-куч, чидамлилик) сифатларини ривожлантиришга қаратилган ҳафталик микроциклларга анаероб режимни сингдириб, машғулотлар жараёнида қўллаш ҳисобига мусобақаларда юқори натижага эришиш имконияти кенгайтирилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ва оёқ ампутациясидаги параволейболчи талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган тайёргарлик модулига махсус, яқинлаштирувчи ва техник воситаларни киритиш ҳисобига мусобақаларда юқори натижага эришиш имкониятлари кенгайтирилган;
имконияти чекланган талабаларни параволейболга ўргатишда таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ва оёқ ампутациядагилар учун ногиронлик назологиясига қараб табақалаштирилган дастурни машғулотлар жараёнига киритиш ҳисобига интеграл тайёргаш услубиятини такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт таснифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган машқлар мажмуи ва унда қўлланилган восита ва усуллар бўйича олинган натижалар асосида:
имконияти чекланган талабаларнинг жисмоний, техник, функсионал тайёргарлик (нафас олиш ва нафас чиқариш) ҳолатига кўра мезоцикллар давомида махсус оёқ ампутациясидагилар учун ётган ҳолдаги статик машқлар мажмуаси бўйича таклифва тавсиялар “Адаптив спорт ўйинларини ўқитиш методикаси (волейбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 август 356-сонли буйруғига асосан 356/7-138 рақамли гувохнома). Натижада имконияти чекланган талабаларни ҳаракат фаоллиги 17,2% га ошишига эришилган;
имконияти чекланган талабаларнинг жисмоний (тезкор-куч, чидамлилик) сифатларини ривожлантиришга қаратилган ҳафталик микроциклларга анаероб режимни сингдириб, машғулотлар жараёнида қўллаш бўйича таклифлар адаптив жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги талабаларининг параволейбол машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 02-07-08-5415 сон маълумотномаси). Натижада техник усулларни бажариш умумий хисобида 14-16% га яхшиланишига эришилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ва оёқ ампутациясидаги параволейболчи талабаларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришга қаратилган тайёргарлик модулига махсус, яқинлаштирувчи ва техник воситаларни адаптив жисмоний тарбия ва спорт ихтисослиги талабаларининг параволейбол машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 02-07-08-5415 сон маълумотномаси). Натижада таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ва оёқ нозологияси мавжуд талабалар жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 20% га яхшиланган;
имконияти чекланган талабаларни параволейболга ўргатишда таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ва оёқ ампутациядагилар учун ногиронлик назологиясига қараб табақалаштирилган дастур бўйича таклифлар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби параволейбол машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 02-07-08- 5415 сон маълумотномаси). Махсус тайёргалигида имконияти чекланган талабаларнинг тезкор-куч сифатлари 18 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish