Sayt test rejimida ishlamoqda

Танибердиев Акбаржон Абдуганиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3771.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Умарова Захро Абдурахим қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари ахборот маданиятини ривожлантиришга қаратилган тизимлилик, кўргазмалилик, мослашувчанлик, модуллилик, ишончлилик, қулайлилик, хавфсизлик, мобиллик, автоматлаштирилганлик тамойилларини интегратив хусусиятларига кўра яхлитлаш ҳамда таълим субъектлари фаолиятини истиқбол мақсадга мувофиқ ўзаро идиентив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги интеграллашган ўқув жараёнини оптималлаштиришнинг ўқув-илмий ахборот ресурсларини яратишга қўйиладиган педагогик-психологик, дидактик-методик ва техник-ташкилий талабларнинг репродуктив-методик, продуктив-методик хусусиятларини ўзлаштириш даражалари таксономиясига мос равишда барқарор ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш технологиялари электрон таълим тизимига мослашган ўқув-илмий ахборот ресурсларини тизимли-фаолиятли ва компетентли-когнитив ёндашувлар асосида виртуал борлиқ ва мобил технологияларга интенсив мослаштириш ҳамда корпоратив тармоқ таркибий тузилманинг таълим жараёнида фойдаланиш моделининг талабларига динамик мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш методикаси “Блендед леарнинг”, “Он-лине” “Офф-лине” технологиялари моделларини ўзаро адаптив мувофиқлаштириш ҳамда таълим олиш имконини тақдим этишга қаратилган таълим жараёни субъектлари ҳамкорлик фаолиятини жадал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув жараёнида корпоратив тармоқ технологияларига асосланган ахборот-методик таъминотдан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш имкониятлари ахборот маданиятини ривожлантиришга қаратилган тизимлилик, кўргазмалилик, мослашувчанлилик, модуллилик, ишончлилик, қулайлилик, хавфсизлик, мобиллик, автоматлаштирилганлик тамойилларини интегратив хусусиятларига кўра яхлитлаш ҳамда таълим субъектлари фаолиятини истиқбол мақсадга мувофиқ ўзаро идиентив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-43 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада корпоратив тармоқ технологияларига асосланган ахборот-методик таъминотини яратиш ва такомиллаштиришнинг консептуал тамойилларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш самарадорлиги интеграллашган ўқув жараёнини оптималлаштиришнинг ўқув-илмий ахборот ресурсларини яратишга қўйиладиган педагогик-психологик, дидактик-методик ва техник-ташкилий талабларнинг репродуктив-методик, продуктив-методик хусусиятларини ўзлаштириш даражалари таксономиясига мос равишда барқарор ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-43 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим 5110100 – Математика ва информатика бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг касбий компетентлиги ривожлантирилган ва таълим сифатини оширишга эришилган. Натижада интеграллашган ўқув-илмий ахборот ресурсларни яратишга қўйиладиган талабларни такомиллаштиришга шароит яратилган;
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш технологиялари электрон таълим тизимига мослашган ўқув-илмий ахборот ресурсларини тизимли-фаолиятли ва компетентли-когнитив ёндашувлар асосида виртуал борлиқ ва мобил технологияларга интенсив мослаштириш ҳамда корпоратив тармоқ таркибий тузилманинг таълим жараёнида фойдаланиш моделининг талабларига динамик мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-43 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув-методик ресурсларни тақдим этиш имкониятини яратувчи корпоратив тармоқ таркибий тузилмаси, таълим жараёнида фойдаланиш моделини яратиш ва унинг дастурий платформасини ишлаб чиқиш самарадорлиги ошган;
корпоратив тармоқ технологиялари асосида таълим жараёнларининг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш методикаси “Блендед леарнинг”, “Он-лине” “Офф-лине” технологиялари моделларини ўзаро адаптив мувофиқлаштириш ҳамда таълим олиш имконини тақдим этишга қаратилган таълим жараёни субъектлари ҳамкорлик фаолиятини жадал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тармоқ технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан берилган 302-43 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада корпоратив тармоқ технологияларига асосланган ахборот-методик таъминотдан таълим жараёнида фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish