Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураева Шахло Норбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани самарали тозалашни таъминловчи сепаратор-тозалагич конструкциясини ишлаб чиқиш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Т3343.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Холиқов Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори, профессор, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Мухандислик графикаси ва механикаси” кафедраси доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шодмонқулов Зохир Абдурахимович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ишлаб чиқилган пахта сепаратор-тозалагичини  тозалаш сифатини яхшилашни ва майда ифлос аралашмалардан тозалаш самарадорлигини оширишни таъминлаш учун такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани ҳаводан ажратиш ва майда ифлосликлардан самарали тозалашни таъминловчи ҳаво ўтказувчан пластинкали барабанли сепаратор-тозалагичнинг титиб берувчи ишчи барабанларини такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепаратор-тозалагичда барабан ва тўрли юза орасидаги тозаланаётган пахта хомашёсини тозалаш самарасини оширишда резинали планкалар ўрнида метал планкали барабан конструкцияси ишлаб чиқилган;
пластинкали барабанда тозаланиладиган пахта хомашёсининг ўзаро таъсир этувчи кучлари ҳамда физик-механик қонуниятларининг тенгламари ишлаб чиқилган;
сепаратор-тозалагич қурилмасининг конструктив тайёрланиш жараёнида планкалар қатори сонини кўпайиб бориши планкали барабанларни хаво ўтказувчанлигига салбий таъсир этиши, хар бир барабандаги планкали қаторлар сони аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ҳаводан ажратиш-тозалаш ускунаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган пахта хом-ашёси учун сепаратор-тозалагич “Boyovut techno cluster” АЖ нинг пахта тозалаш корхонаси қуритиш тозалаш цехига  тадбиқ этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 5 апрелдиги № 02/22-337 сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган такомиллаштирилган сепаратор-тозалагич корпусига планкали барабанлар ўрнатилганлиги хисобига пахтани майда ифлосликлардан тозалаш жараёнида умумий тозалаш самарадорлиги 37,6 % ни ташкил этди. Амалдаги сепаратор-тозалагичда пахта хом ашёсининг умумий тозалаш самарадорлиги 28,6 % ни ташкил этди.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish