Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимқулов Жаҳонгир Қулмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасини муқобил конструктив параметрларини танлаш ва асослаш”, 05.06.02 -“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.PhD/Т2701.
Илмий раҳбар: Қулиев Тохир Мамаражабович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шеннокович, техника фанлари доктори, профессор, Исмаилов Алишер Абдулхаевич Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Пахтани дастлабки ишлаш” кафедраси техника фанлари номзоди, профессори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Пахта хом ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш ускунасини муқобил конструктив параметрларини танлаш ва ишлаб чиқишдан иборат.
  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг такомиллаштирилган куракча шаклидаги  қозиқларидан ташкил топган қозиқли барабан ишлаб чиқилган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг такомиллаштирилган қозиқли барабанининг конструктив, кинематик ва технологик боғланишлари, динамик моделлар асосида ишлаб чиқилган;
  пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг такомиллаштирилган қозиқли барабан қозиқлари, барабан ўқи бўйича бурилиш бурчагини аниқлаш асосида тозалаш машинаси  самарадорлигини ошириш хисобига муқобил параметрлари аниқланган;
  кўп омилли тажрибалар асосида пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг  такомиллаштирилган барабан қозиқларининг оптимал бурилиш бурчаги хамда қозиқли барабан айланишлари сони аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналари қозиқли барабанларининг такомиллаштирилган конструкциясини тадқиқ этиш ҳисобига олинган илмий ишлар натижалари асосида: пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси “Ozbekiston paxta-toqimachilik klasterlari uyushmasi”га қарашли корхонада, жумладан, Тошкент вилоятидаги  “REAL AGRO COTTON”UKга  қарашли Қорасув пахта тозалаш корхонасида такомиллаштирилган қозиқлари мавжуд қозиқли барабани жорий этилган (“Ozbekiston paxta-toqimachilik klasterlari uyushmasi”нинг 2022-йил 24 ноябрдаги  № 03/22-825 малумотномаси). Натижада пахта ифлослигини, таклиф қилинган такомиллаштирилган қозиқли барабанлари қўлланилганда мавжуд конструкцияга нисбатан тозаланган пахта таркибидаги майда ифлосликларни камайганлиги,  тозалаш самарадорлиги  эса 7,9 % кўрсатди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish