Турғунов Абдурашид Абдуманнобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мамлакатни модернизациялаш шароитида юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик тизимини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped238.
Илмий раҳбар: Тайлаков Норбек Исақулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.
Расмий оппонентлар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчиларини касбга йўналтириш талаблари ва методик таъминотини чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларга тайёрлаш ҳамда ўқувчиларнинг касб-ҳунарни мустақил танлашга бўлган эҳтиёжини қондириш омиллари асосида такомиллаштирилган;
мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш модели ўқувчиларни касб-ҳунарни танлашга психологик-педагогик тайёрлик малака кўрсаткичлари ва даражаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчи-ёшларнинг ёшига доир психофизиологик омиллар асосида мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлашга ҳамда ривожлантиришга қаратилган “касблар ахборотномаси” (профессиограмма) ишлаб чиқилган;
бўлажак касбий таълим ўқитувчилари ва психологларни мактаб ўқувчиларининг касб-ҳунарни мустақил танлаш кўникмаларини шакллантиришда уларнинг педагогик маҳоратини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг модернизациялашган шакллари аниқлаштирилган;
касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш модели ўқувчиларнинг умумий компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш имконини берувчи омиллар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мамлакатни модернизациялаш шароитида юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг талаблари, методик таъминотини чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларга тайёрлаш ҳамда касб-ҳунарни мустақил танлашга бўлган эҳтиёжини қондириш омиллари асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги 868-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2018 йил 17 апрелдаги 01/10-01-75-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга махсус ва чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган касбларни ўргатишнинг минимал малака талабларига аниқлик киритилган;
ўқувчиларни касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш моделини психологик-педагогик тайёрлик малака кўрсаткичлари ва даражаларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан ўқувчиларни ўқув-ишлаб чиқариш мажмуада жорий, оралиқ, босқичли ва якуний назоратларнинг баҳолаш мезонлари ва тартибини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 апрелдаги МХ-01/21-85-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактабида ўқувчиларни махсус ва чуқурлаштирилган малака талаб этмайдиган касб-ҳунарга ўргатишда ташкил этиладиган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуасида ўқувчиларни касб-ҳунарни ўргатиш жараёнида ўзлаштириш даражаларини аниқлашга имкон берган;
ўқувчиларнинг ёшига доир психофизиологик омиллар асосида мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлашга ҳамда ривожлантиришга қаратилган ҳолда ишлаб чиқилган “касблар ахборотномаси” (профессиограмма) Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг расмий веб-сайти (www.tashxis.uz)га ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини Ахборот-методик таъминлаш хизматининг расмий веб-сайти (www.metod.uz)га жойлаштирилган (ХТВнинг 2018 йил 24 январдаги 01-22-сон ва ЎМКҲТ марказининг 2018 йил 12 апрелдаги МХ-01/21-85-сон маълумотномалари). Мазкур профессиограмма ўқувчиларнинг қизиқиш, мойилликлари ва қобилиятларига мос касбларнинг касбий муҳим сифатлари, тиббий чекловлар, ишлаш шароити каби ахборотларни олишга ҳамда мактабда ўқувчиларни касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлашга имкон берган;
ўқувчиларнинг касб-ҳунарни мустақил танлаш кўникмаларини шакллантиришда бўлажак касбий таълим ўқитувчиларининг педагогик фаолиятини модернизациялашган шаклларини аниқлаштиришга оид таклифлари “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва амалиётга жорий этиш” ИТД-4 мавзусидаги инновацион лойиҳанинг ўқувчиларни мустақил ижодий фикрлаш, ўзига хос касбга оид қобилиятлари ва сифатларини ривожлантириш жараёнида ўз аксини топган. (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 апрелдаги МХ-01/21-85-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ҳамда ўзини иш билан таъминлаш қобилиятини шакллантириш самарадорлиги ортишига эришилган;
касб-ҳунарни мустақил танлашга тайёрлаш модели ўқувчиларнинг таянч ва фанга оид умумий компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, назорат қилиш имконини берувчи омиллар асосида такомиллаштиришга оид таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон Қарори билан тасдиқланган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12 апрелдаги МХ-01/21-85-сон маълумотномаси). Мaзкур кoмпетенциялaр ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва умумтаълим фанлари бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни яратишга хизмат қилган.