Sayt test rejimida ishlamoqda

Гиязова Нозима Баязовнанингнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарини ривожлантиришда рақобат стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11–“Маркетинг”   ихтисосликлари бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:   В2022.3.PhD/Iqt2475.3.PhD/Иқт2475
Илмий раҳбари: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:  Болтабаев Махмуджон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Нодир Ғофурович, иқтисодиёт фанлари   бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган  муҳандислик-технология институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарни ривожлантиришда рақобат  стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш  бўйича  таклиф  ва  тавсиялар  ишлаб  чқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра тўқимачилик корхоналарини бошқаришда маркетинг ёндашувини амалга оширишда стратегик маркетинг сифатида талқин этилувчи “маркетинг стратегияси” тушунчаси ташқи муҳит ўзгаришларига корхонанинг ички имкониятларини мослаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш механизмлари мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарининг стратегик ва тактик рақобат устунликларини ҳисобга олган ҳолдаги барқарор ривожланишига таъсирининг интеграл оралиқ натижалари (юқори [0,8;1]; нормал [0,6;0,8]; паст [0,3;0,6]) чегаралари доирасидаги ёндашувига кўра стратегик рақобат устунликларининг тўқимачилик саноати корхонасининг ривожланишини таъминлашга таъсирини диагностик баҳолаш таклиф этилган;
рақобат харитасини тузиш асосида тўқимачилик корхонаси ривожланишини таъминлашга йўналтирилган учта соҳада фокуслаштирилган ўсиш стратегиясини ҳамда учта бозор мавқеи соҳасида рақобат   стратегияларини амалга оширишни уйғунлаштириш таклифи асосланган;
тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида  “KAMALAK SHABNAM TEKS” тўқимачилик корхонаси маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажмининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарини ривожлантиришда рақобат стратегияларидан фойдаланишни   такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра тўқимачилик корхоналарини бошқаришда маркетинг ёндашувини амалга оширишда стратегик маркетинг сифатида талқин этилувчи “маркетинг стратегияси” тушунчаси ташқи муҳит ўзгаришларига корхонанинг ички имкониятларини мослаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш механизмлари мажмуаси нуқтаи назаридан такомиллаштириш юзасидан назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Маркетинг коммуникацияси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 09-сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ташқи муҳит ўзгаришларига корхонанинг ички имкониятларини мослаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш механизмлари мажмуаси сифатидаги “маркетинг стратегияси” тушунчаси юзасидан мавжуд назарий-услубий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
тўқимачилик корхоналарининг стратегик ва тактик рақобат устунликларини ҳисобга олган ҳолдаги барқарор ривожланишига таъсирининг интеграл оралиқ натижалари (юқори [0,8;1]; нормал [0,6;0,8]; паст [0,3;0,6]) чегаралари доирасидаги ёндашувига кўра стратегик рақобат устунликларининг тўқимачилик саноати корхонасининг ривожланишини таъминлашга таъсирини диагностик баҳолаш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 19 апрелдаги 03/25-776-сон маълумотномаси). Натижада “BUXORO ZARHAL TEKS” МЧЖ тўқимачилик корхонаси барқарор ривожланиш даражасини тавсифловчи умумий интеграл коеффициентини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 0,3357 бандга ошириш имкони яратилган;
рақобат харитасини тузиш асосида тўқимачилик корхонаси ривожланишини таъминлашга йўналтирилган учта соҳада фокуслаштирилган ўсиш стратегиясини ҳамда учта бозор мавқеи соҳасида рақобат стратегияларини амалга оширишни уйғунлаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг маркетинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 19 апрелдаги 03/25-776-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “KAMALAK SHABNAM TEKS” МЧЖ тўқимачилик корхонасининг экспорт ҳажмини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 4,48 фоизга ошириш имкони яратилган;
тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида  “KAMALAK SHABNAM TEKS” тўқимачилик корхонаси маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажмининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан  “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар фаолиятини истиқбол баҳолашда фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 19 апрелдаги 03/25-776-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибидаги корхоналар, жумладан, “KAMALAK SHABNAM TEKS”  МЧЖ тўқимачилик корхонасини 2030 йилга қадар ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш имкони яратилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish