Абдуллаев Алтинбек Янгибаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини ошириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Iqt55.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясива Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.15.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бобакулов Тулкин Ибадуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда тижорат банклари ликвидлилик даражасини оширишнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
натижалар мутаносиблиги ва оптималлигини текширишда банк активлари ва пассивлари муддат ва миқдор бўйича мутаносиблиги ҳамда банк ресурслари таянч моделини инобатга олган ҳолда тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган;
банк назорати бўйича Базель қўмитасининг тавсиявий меъёрлари билан тижорат банкларининг жорий баланс кўрсаткичларини қиёслаш асосида уларнинг ликвидли фаолиятини молиявий таҳлил қилиш услуби такомиллаштирилган;
банк маълумотлари асосида тижорат банкларининг ликвидлилигига таъсир этиш даражасини баҳолайдиган кўп омилли чизиқли регрессия тенгламаларининг натижавий маълумотлари асосида ликвидлиликнинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
банк ресурслари таянч модели асосида уларнинг айланмаси ва таркибининг такрорий янгиланиш жараёнлари циклик бажарилишининг методологик шартлари белгилаб берилган;
банкнинг ликвидлилик эҳтимоллик қийматини табақалаштирилган мезонлар асосида баҳолаш йўли билан ликвидлилик даражасини баҳолаш концептуал модели асослари ишлаб чиқилган;
ликвидлилик рискини барвақт аниқлаш ва бартараф этишда турли сценарийлар асосида ликвидлилик позицияларини стресс-тестдан ўтказиш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банкларининг ликвидлилик даражасини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк активлари ва пассивларининг муддатига ва миқдорига кўра мутаносиблигини ҳамда банк ресурслари айланмаси ва таркибининг таянч моделини инобатга олган ҳолда тижорат банклари ликвидлилик даражасини баҳолаш мехнизми бўйича таклифи АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТ «Алоқабанк» ва АТБ «Турон банк» амалиётига жорий этилган (АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/15-28-10282-сон, АТ «Алоқабанк»ининг 2017 йил 28 сентябрдаги 19-12/4366-сон ва АТБ «Турон банк»ининг 26 сентябрдаги 11/03-439-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф асосида тижорат банкларининг жорий ликвилилик коэффициенти 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 1,8; 2,6 ва 2,9 фоизга ўсишига эришилган;
банк назорати бўйича Базель қўмитасининг тавсиявий меъёрлар билан тижорат банкларининг 2015-2016 йиллардаги жорий баланси кўрсаткичларини қиёслаш орқали банк ликвидлилигини молиявий таҳлил қилиш таклифи АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТ «Алоқабанк» ва АТБ «Турон банк» амалиётига жорий этилган (АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/15-28-10282-сон, АТ «Алоқабанк»ининг 2017 йил 28 сентябрдаги 19-12/4366-сон ва АТБ «Турон банк»ининг 26 сентябрдаги 11/03-439-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф асосида банк фаолиятининг самарадорлигига таъсир этувчи омиллардаги фарқлар мос равишда 1,6; 2,1 ва 2,5 фоизга пасайган;
ликвидлиликнинг ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини аниқлаш доирасидаги таклифи АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТ «Алоқабанк» ва АТБ «Турон банк» амалиётига жорий этилган (АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/15-28-10282-сон, АТ «Алоқабанк»ининг 2017 йил 28 сентябрдаги 19-12/4366-сон ва АТБ «Турон банк»ининг 26 сентябрдаги 11/03-439-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф асосида тижорат банклари жорий ликвидлилик коэффициенти 2,9; 3,6 ва 3,7 фоизга ўсишига эришилган;
банк ресурслари айланмаси ва таркибининг таянч модели асосида уларнинг такрор янгиланиш шартларининг циклик бажарилишини таъминлаш услуби бўйича таклифи АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТ «Алоқабанк» ва АТБ «Турон банк» амалиётига жорий этилган (АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/15-28-10282-сон, АТ «Алоқабанк»ининг 2017 йил 28 сентябрдаги 19-12/4366-сон ва АТБ «Турон банк»ининг 26 сентябрдаги 11/03-439-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф асосида банк ресурслари операцияларининг ҳажми 2015 йилда 2014 йилга нисбатан мос равишда 9,1; 10,1 ва 12,3 млрд. сўмга ўсишига эришилган;
тижорат банклари ликвидлилик даражасининг эҳтимоллик қийматларини концептуал модель орқали баҳолаш йўли билан ликвидлилик даражасини мустаҳкамлаш бўйича таклифи АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТ «Алоқабанк» ва АТБ «Турон банк» амалиётига жорий этилган (АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/15-28-10282-сон, АТ «Алоқабанк»ининг 2017 йил 28 сентябрдаги 19-12/4366-сон ва АТБ «Турон банк»ининг 26 сентябрдаги 11/03-439-сон маълумотномалари). Мазкур таклиф асосида 2015-2016 йиллар оралиғидаги ойлик маълумотлар асосида тижорат банкларининг ликвидлилик коэффициенти 2016 йилда 2015 йилга нисбатан мос равишда 4,2; 4,2 ва 4,2 фоизга ўсишига эришилган;
тижорат банкларининг ликвидлилигини стресс-тестдан ўтказиш орқали ликвидлилик бўйича эҳтимолий рискларни камайтириш ва фавқулоддаги ҳолатларга чидамлиликни таъминлаш бўйича таклифи АТБ «Қишлоқ қурилиш банк», АТ «Алоқабанк» ва АТБ «Турон банк» амалиётига жорий этилган (АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»ининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/15-28-10282-сон, АТ «Алоқабанк»ининг 2017 йил 28 сентябрдаги 19-12/4366-сон ва АТБ «Турон банк»ининг 26 сентябрдаги 11/03-439-сон маълумотномалари). Ушбу таклиф асосида 2015 йилдаги маълумотлар асосида уч вариантли сценарийларни қўллаган ҳолда сарф қилинган маблағларни қоплаш учун талаб қилинадиган қўшимча маблағлар 6,7; 6,9 ва 7,1 фоизга ўсишига эришилган.