Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Гайрат Заидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиб рақамли йирик масштабли қишлоқ хўжалиги карталарини тузишнинг назарий-технологик масалалари», 11.00.07 - Геоинформатика (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Gr151.
Илмий раҳбар: Мубораков Хамидхон, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори, доцент; Пренов Шавкат Мамецалиевич, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ерни масофадан зондлаш маълумотлари ва ГАТдан фойдаланиб йирик масштабли рақамли қишлоқ хўжалиги карталарини тузиш технологиясини такомиллаштириш ва ундан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажриба-синов ишлари асосида космик суратларни рационал функсиялар моделида ортотрансформациялаш аниқлигига таянч нуқталарнинг сони ва жойлашувининг таъсири аниқланган;
релефнинг глобал рақамли моделларидан фойдаланиб космик суратларни 1:10000 масштаб аниқлиги даражасида (йўриқномада 0,3 мм) ортотрансформациялаш технологияси такомиллаштирилган;
космик суратларни қайта ишлашда ГАТ дастурий таъминотларини қўллаш асосида 1:10000 масштабли рақамли қишлоқ хўжалиги карталарини тузиш технологияси ишлаб чиқилган;
географик ахборот технологияларига асосланган ГЕОБИА усулида қишлоқ хўжалиги обектларини космик суратлар бўйича автоматик тарзда аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиб рақамли йирик масштабли қишлоқ хўжалиги карталарини тузишнинг назарий-технологик масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
космик суратларни рационал функсиялар моделида ортотрансформациялаш аниқлигига таянч нуқталарнинг сони ва жойлашувининг тажриба-синов ишлари асосида аниқланган таъсири Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманлари ҳудудларининг ортофотопланларини тузишда суратларни фотограмметрик ишлаб чиқиш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг 2023 йил 31 июлдаги № 12-504 сон маълумотномаси). Натижада, суратларни ортотрансформациялаш учун дала шароитида ер усти таянч нуқталарнинг ўрнини ўлчашга сарфланадиган меҳнат ва вақтни қисқартириш имкони яратилган;
релефнинг глобал рақамли моделларидан фойдаланиб космик суратларни 1:10000 масштаб аниқлиги даражасида ортотрансформациялашнинг такомиллаштирилган технологияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги тасарруфидаги корхоналарда турли релеф шаклига эга ҳудудларнинг ортофотопланларини тузишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 01 февралдаги № 03-03-26 сон маълумотномаси). Натижада, турли релеф шаклига эга ҳудудларнинг йирик масштабли ортофотопланларини яратишда релефнинг глобал рақамли моделларидан фойдаланиш имконини берган;
космик суратларни қайта ишлашда ГАТ дастурий таъминотларини қўллаш асосида ишлаб чиқилган 1:10000 масштабли рақамли қишлоқ хўжалиги карталарини тузиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги тасарруфидаги корхоналарда ер тузиш, ерлар мониторингини олиб бориш ва ер кадастрини картографик таъминлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 01 февралдаги № 03-03-26 сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги ерларининг йирик масштабли рақамли карталарини тузиш ва уларнинг аниқлигини баҳолашда қўлланма сифатида фойдаланиш имконияти яратилган;
географик ахборот технологияларига асосланиб ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги обектларини ГЕОБИА усулида таҳлил қилиш алгоритми Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги тасарруфидаги корхоналарда кадастр массивларининг қишлоқ хўжалиги карталарини тузишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 01 февралдаги № 03-03-26 сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги карталарини тузишда жойдаги обектларни автоматик тарзда космик суратлар бўйича аниқлаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish