Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Матлуба Наимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер усти сувларининг гидрологик ва гидрокимёвий режимлари, уларни гидроэкологик ва ирригацион сифатларини баҳолаш (Сирдарё дарёсининг ўрта оқими мисолида)», 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.PhD /Gr176.
Илмий раҳбар: Чембарисов Елмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович, техника фанлари доктори, профессор; Дергечева Ирина Викторовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарёнинг ўрта оқимидаги дарёлар ва коллектор-зовур сувларининг замонавий гидрологик ва гидрокимёвий режимларини ҳамда уларнинг гидроэкологик ҳолати ва сув сифатини ирригацион мақсадларда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарёлар гидрологик ва гидрокимёвий режимларининг замонавий хусусиятлари, шунингдек, Сирдарё ўрта оқими, Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари узунлиги бўйича сувлилиги ва минерализациясининг кўп йиллик ўзгаришлари аниқланган;
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг суғориладиган ҳудудларидаги коллектор-зовур сувларининг гидрологик ва гидрокимёвий тавсифлари коллектор оқимининг ҳажми, минерализацияси ва кимёвий таркибини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ер усти сувларининг гидроэкологик ҳолатини умумлаштирилган баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;
Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари, Сирдарёнинг ўрта оқимидаги сувларнинг ҳамда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари коллектор-зовур сувларининг сифати ирригацион мақсадларда баҳоланган;
Сирдарёнинг ўрта оқимидаги гидроэкологик вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва зарур агротехник тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, суғоришда қайта фойдаланиш учун тавсия этилган коллектор сувлари ҳажми аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сирдарё ҳавзасининг ўрта оқими ҳудудидаги ер усти сувларининг гидрологик ва гидрокимёвий режимларини ўрганиш ва уларнинг гидроэкологик ҳолати ва сифатини ирригацион мақсадларда баҳолашда олинган илмий натижалар асосида:
Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари, Сирдарё ўрта оқими гидрологик ва гидрокимёвий режимларнинг замонавий хусусиятлари ҳамда сувлилиги ва минерализациянинг аниқланган кўп йиллик ўзгаришлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида дарёлар сувлари оқими режимлари ва сифатининг кўп йиллик ўзгаришларини таҳлил қилишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 03/37-2968-сон маълумотномаси). Натижада, сувлилиги ҳар хил бўлган йилларда дарёлар оқимининг гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичларини аниқлаштириш имкониятлари яратилган;
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги магистрал коллекторлар сувларининг ГАТ хариталарида келтирилган гидрологик ва гидрокимёвий тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида коллектор-зовур сувлари хусусиятларининг кўп йиллик ўзгаришини таҳлил қилишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 03/37-2968-сон маълумотномаси). Натижада, кам минераллашган коллектор-зовур сувларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд ер усти сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча имконияти яратилган;
Сирдарёнинг ўрта оқимидаги ер усти сувларининг гидроэкологик ҳолатини замонавий услубий ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган баҳолаш услубияти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида Сирдарёнинг ўрта оқимидаги дарёлар ҳавзаларида гидроэкологик вазиятни баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 03/37-2968-сон маълумотномаси). Натижада, Сирдарёнинг ўрта оқими ҳудудидаги гидроэкологик вазият ўзгаришининг олинган тавсифлари унинг ҳозирги ҳолатини аниқлаш имконини берган;
Чирчиқ, Оҳангарон ва Сирдарё дарёлари ҳавзалари ҳамда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги дарё ва коллектор-зовур сувларининг сифатини ирригацион мақсадларда умумлаштирилган баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида кам сувли йилларда суғориш мақсадида коллектор оқимидан фойдаланиш ҳажмини аниқлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 03/37-2968-сон маълумотномаси). Натижада, кимёвий таркиби ҳисобга олинган ҳолда кам минераллашган коллектор-зовур сувларининг қўшимча ҳажмлари аниқланган, бу эса улардан кам сувли йилларда фойдаланиш имкониятини асослаш, суғориш тизимларининг самарадорлигини ошириш имконини берган;
Сирдарёнинг ўрта оқимидаги гидроэкологик ҳолатни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ҳамда яратилган ГАТ харита Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида дарё ва коллектор сувларининг турли ифлосланиш манбаларини аниқлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 03/37-2968-сон маълумотномаси). Натижада, маъмурий туманлардаги сув ресурсларининг гидроэкологик ҳолатини яхшилаш, ўрганилаётган ҳудудда ер усти сув ресурсларининг сифати ва ифлосланиш назорати самарадорлигини ошириш, истиқболли режаларни тузиш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish