Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Ғаффоржон Рўзматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек тилида луғавий синонимия ва градуонимиянинг ўзаро муносабати», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil387.

Илмий раҳбар: Маҳмудов Низомиддин Мамадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Муминов Сидиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори,  профессор; Қодиров Зиёидин Мамадалиевич, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тaдқиқотнинг мaқсaди: ўзбек тили луғавий синонимиясининг градуонимияга муносабатини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўзбек тили синонимик қаторларининг айнанлик, фарқлилик ҳамда градуонимик каби семантик-структур хусусиятлари очиб берилган;                     

лексик синонимлардаги дифференциал (фарқловчи) семалар аниқланиб, уларнинг маъновий даражаланиш ҳодисаси билан боғлиқлиги кўрсатилган;

луғавий синонимия (маънодошлик) ва градуонимия (даражаланиш) ҳодисаларининг нисбий мустақиллиги ва  уйғунлиги аниқланган;

сўзларнинг маъно муносабатлари тизимида синонимик муносабатлар билан бир қаторда градуонимик муносабатларнинг мавжудлиги далилланган;       

градуонимияда денотатив ва коннотатив семаларнинг миқдор ўзгаришларининг озлик-кўплик асосида шаклланиши очиб берилган;

предмет ва белги ифодаловчи синоним қаторларнинг  градуонимик хусусиятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Луғавий синонимия ва градуонимиянинг ўзаро муносабатини тадқиқ этиш асосида:

“Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари” фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасининг лотин ёзувидаги кўп жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” йўналишида фойдaлaнилгaн (Фанлар академиясининг 3/1255-988-сон мaълумотномaси). Ушбу натижа луғат сўзликлари маъносини изоҳлаш имкониятини берган;

тадқиқотчининг градуонимик бирликлар ҳақидаги назарий хулосаларидан “Сўз маъно тараққиётида зиддият. Ўзбек тили энантиосемик сўзларининг изоҳли луғати” инновацион илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 3/1255-988-сон мaълумотномaси). Натижада энантиосемик бирликлaр маъносининг изоҳини асослашга хизмат қилган;

ўзбек тилида луғавий синонимия ва градуонимиянинг ўзаро муносабатини ўрганиш мaтериaллaридaн Фaрғонa вилоят телерaдиокомпaниясининг 2018 йил 1 апрелдаги “Aдaбий муҳит” кўрсaтуви сценaрийсини тайёрлашда фойдaлaнилгaн (Фaрғонa вилоят телерaдиокомпaниясининг 22-сон мaълумотномaси). Нaтижaдa ушбу телекўрсaтув учун тaйёрлaнгaн мaтериaллaр янги қарашлар асосида мaзмунaн бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish