Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиралиев Акбаржоннинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта тутгич қурилмаси конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т1353
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор М.Т.Тошболтаев
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, доцент Рахматов Орифжон; техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент Омонов Набижон Нормаматович.
Етакчи ташкилот: “БМКБ-Агромаш” АЖ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта териш аппаратининг иш жараёнида тўкиладиган пахта паллаларини ерга тушмасдан олдин тутиб қолувчи қурилма конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш ҳамда унга мос пневмотранспорт тизимини танлаш орқали пахта териш машинасининг агротехник кўрсатгичларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ерга тўкилаётган пахтали аралашманинг терим аппарати технологик зоналари бўйича тақсимланиш координаталари ва миқдорлари аралашмани аппарат тубига тўкилиш чегараларида аниқланган;
тўкилган пахта паллаларини ғўза ярусларига мос равишда тақсимланиш қонуниятлари пахта чаноқларининг ғўза бош поялари бўйлаб жойлашиш ҳолатларига мувофиқ топилган;
пахта тутгич қурилмасининг терим аппарати тубига жойлашиш имконини берувчи геометрик ўлчамлари технологик зоналарнинг чегаралари ва аппарат рамкасининг конструксиясини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
пневмотизим вентиляторининг тури ва русуми тизимнинг иш унуми, ҳаво оқимининг тезлиги ва сарфи, маҳалий қаршиликлар ва уларни енгишга сарфланадиган босим миқдори каби аргументларни ўз ичига олувчи муҳандислик-ҳисобий усул ёрдамида танланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тутгич қурилмаси конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқотларида олинган натижалар асосида:
пахта тутгич қурилмасига дастлабки талаблар ва унинг конструксиясини лойиҳалаш учун техник топшириқ ишлаб чиқилган ҳамда пневмотранспорт тизимининг конструктив ва аеродинамик параметрлари фойдаланиш учун “БМКБ-Агромаш” АЖга топширилган (Ўзбекистон  Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил  5 - апрелдаги 07/24-04/1942 – сон маълумотномаси). Натижада терим аппаратининг иш жараёнида ерга тўкилаётган пахта паллаларини тутиб қолувчи қурилма конструксияни лойиҳалаш имконияти яратилган;
пахта тутгич қурилмаси тажриба нусхасининг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ, ўлчамлар) “Технолог” АЖ томонидан қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022йил 5-апрелдаги 07/24-04/1942–сон маълумотномаси). Натижада танланган ва асосланган параметрларга эга бўлган пахта тутгич қурилмасини саноат усулида ишлаб чиқариш имкониятлари яратилган;
пахта тутгич қурилмаси билан жиҳозланган пахта териш машинасининг дала синовлари натижалари ҳамда уни пахта териш машинасига ўрнатиш ва фойдаланиш бўйича тавсиялар “Дўстлик Агросервис МТП” МЧЖга топширилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5-апрелдаги 07/24-04/1942 - сон маълумотномаси). Натижада пахта тутгич қурилмаси билан жиҳозланган ҳар бир пахта териш машинасининг жорий этилишидан бир гектар ҳисобига 2,03 млн.сўм даромад олиш таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish