Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожаев Азизхон Саидалохоновичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3. DSc/I261.
Илмий маслаҳатчи: Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Каримов Акрам Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бузрукхонов Сарвархон Мунаввархонович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички аудитини ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўлов-контракт маблағлари бўйича “343610 (175/1) – Базавий тўлов шартнома миқдоридан тушган маблағлар”, “343620 (175/2) – Оширилган ва табақалаштирилган тўлов шартнома миқдоридан тушган маблағлар” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича ўқув жараёнида юзага келадиган ҳисоб-китоблар юзасидан “343630 (175/3)-Кредит модул тизими бўйича фанлардан қарздорлик тўловлари” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган;
инновасион жамғарма маблағлари ҳисобидан олий таълим муассасалари қошида ташкил этиладиган Спин-офф ва бошқа корхоналарига қайтариш шарти билан “бир молия йилидан ортиқ” ёки “бир молия йили давомида” шаклида ссуда ажратиш ҳамда улар ҳисоби учун алоҳида ишчи счётлар очиш таклиф этилган;
талабалар турар жойида яшаш учун олинадиган тўлов маблағларини ҳисобга олиш мақсадида “343640 (175/5) – Талабалар турар жойи учун хисоб китоблар” ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
таълим муассасаларида ички аудит ва молиявий назоратни рейтинг баҳолаш мезонлари ҳамда бош аудитор фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида назорат объектлари қамровини кенгайтиришни инобатга олган бош аудиторнинг такомиллашган намунавий иш режаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби ва ички аудитини методологиясини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тўлов-контракт маблағлари бўйича “343610 (175/1) – Базавий тўлов шартнома миқдоридан тушган маблағлар”, “343620 (175/2) – Оширилган ва табақалаштирилган тўлов шартнома миқдоридан тушган маблағлар” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган. Ушбу берилган тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирининг 125-сонли буйруғи асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»нинг янги ўзгаришида ҳамда Молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни шаклларидаги 7-иловасини ўзгартиш киритилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21/2-09235-сон маълумотномаси). Натижада аналитик счётлар ёрдамида олийгоҳларнинг базавий, оширилган ва табақалаштирилган қисми бўйича тўлов шартнома мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан объектив ахборотларни олиш ва тегишли молиявий қарорларни қабул қилиш имкониятларини кенгайтирган;
талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича ўқув жараёнида юзага келадиган ҳисоб-китоблар юзасидан “343630 (175/3)-Кредит модул тизими бўйича фанлардан қарздорлик тўловлари” ишчи счётларни киритиш таклиф этилган. Ушбу берилган тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирининг 125-сонли буйруғи асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»нинг янги ўзгаришида ҳамда Молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни шаклларидаги 7-иловасини ўзгартиш киритилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21/2-09235-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларидаги кредит-модул тизими бўйича талабаларнинг кредит қарздорлиги бўйича ахборотларни олиш имкониятлари яратилган;
инновасион жамғарма маблағлари ҳисобидан олий таълим муассасалари қошида ташкил этиладиган Спин-офф ва бошқа корхоналарига қайтариш шарти билан “бир молия йилидан ортиқ” ёки “бир молия йили давомида” шаклида ссуда ажратиш ҳамда улар ҳисоби учун алоҳида ишчи счётлар очиш таклиф этилган. Ушбу берилган тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирининг 2018 йил 10 сентябрдаги 125-сонли буйруғи асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»нинг лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21/2-09235-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаси қошида ташкил этилган Спин-офф ва бошқа корхоналарга инновасион жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган ссудаларни молиялаштириш ва белгиланган муддатларда қайтарилиши юзасидан ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги ҳамда аниқлиги таъминланган;
талабалар турар жойида яшаш учун олинадиган тўлов маблағларини ҳисобга олиш мақсадида “343640 (175/5) – Талабалар турар жойи учун хисоб китоблар” ишчи счётини киритиш таклиф этилган. Ушбу берилган тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирининг 125-сонли буйруғи асосида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»нинг янги ўзгаришида ҳамда Молия вазирининг 2018 йил 18 декабрдаги 157-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (3-сонли БҲС) «Бюджет ҳисоботи»ни шаклларидаги 7-иловасини ўзгартиш киритилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 30 майдаги 21/2-09235-сон маълумотномаси). Натижада талабалар турар жойида яшаш амалга оширилган тўлов маблағлари бўйича тўлиқ ахборотларни олиш имкониятлари таъминланган;
таълим муассасаларида ички аудит ва молиявий назоратни рейтинг баҳолаш мезонлари ҳамда бош аудитор фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида назорат объектлари қамровини кенгайтиришни инобатга олган бош аудиторнинг такомиллашган намунавий иш режаси таклиф этилган. Ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022-йил 27-августдаги 293-сонли «Вазирликнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи билан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати тўғрисида Низоми”да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги 4/17-26/1-сон маълумотномаси). Натижада таълим муассасаларидаги бош аудиторларнинг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, назорат обектларини кенгроқ қамраб олиш ҳамда келгусидаги юзага келиши мумкин бўлган молиявий хато ва камчиликлар олдини олиш, бош аудиторларнинг фаолият натижадорлигини тизимли баҳолаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish