Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмухамедова Ёқутхон Камолитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Сурункали пиелонефрит ташхиси билан бўлган беморларда ҳомиладорликнинг гемодинамик ва иммунологик хусусиятлари", 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib1504.
Илмий раҳбар: Даминов Ботир Турғунпўлатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маъруф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Акбар Хотамович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти.
Диссертациянинг ўзгариши: назарийва амалий вазиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда гемодинамик ва иммунологик кўрсаткичларни баҳолаш ва уларни коррекция қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёллар иммунитет кўрсаткичларининг ўзгариши билан буйрак яллиғланишининг узоқ ва доимий кечиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
ҳомиладорлик иккинчи триместрида гемодинамик ўзгаришлар зарба ва дақиқалик хажмнинг сезиларли ошиши, периферик қон томир қаршилигининг пасайиши буйракларда яллиғланиш жараёни фаоллашуви билан боғлиқлиги аниқланган.
сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладорларда буйракда яллиғланиш жараёнини авж олиш хавфини башорат қилувчи омиллар сифатида анамнезида буйракларга салбий таъсир қилувчи омиллар, гемодинамик ҳолат ва иммунологик статус ўзгариши каби кўрсаткичлар асосланган.
ҳомиладорликда кузатиладиган сурункали пиелонефритни даволашда иммунокорректор ва тиббий озонни қўлланилиши кечки гестозларни ва антинатал ўлим хавфини пасайтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтиининг Мувофиқлаштирувчи експерт кенгашининг 2023 йил 29 сентябрдаги 03/89-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий етиш бйўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2023 йил 8 июндаги 03/1112-сонли хати юборилган).
биринчи илмий янгилик: сурункали пиелонефрит ривожланишининг патогенетик механизмларида иммунитет тизимининг ролини, ҳомиладорликдан олдин мавжуд бўлган сийдик йўлларида симптомсиз бактериуриянинг аҳамиятини, пастки сийдик йўлларидан инфексиянинг кириб келишига ҳисса қўшадиган аёл сийдик айирув тизимларининг анатомик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, хамда юзага келаётган гормонал номутаносиблик туфайли, бактерияларни янада катта колонизасияси ва юқори сийдик йўлларининг дискинезиясида сурункали пиелонефритни самарали диагностика усулларини ривожлантириш ўрганилгани Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.06.2023-йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2023-йилдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали пиелонефритда организмнинг ҳимоявий гормонал тузилишида сезиларли ўзгаришлар юзага келиб, бу ўз навбатида касалликнинг кескин ёмонлашишига олиб келади. Сурункали пиелонефритда буйрак тўқимасига полиморф ҳужайравий лейкоситлар ва Т ва В-лимфоситлар кириши, бу билан бирга табиий киллер ҳужайралар ҳамда нейтрофиллар функсионал фаоллиги сусайиши ва иммун тизимидаги жавоб реаксиясининг бузилиши юзага келади. Бунинг натижасида иммун тизимидаги бузилишлар организмдаги юқумли ва яллиғланишли буйрак касалликларини сурункали жараёнга ўтишига олиб келади. Шуни инобатга олиб, амалиётда беморларнинг иммун ҳолатини кенг таҳлил қилиш, буйракларнинг зарарланиш даражасини 30% дан камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда иммун тизимини баҳолаш мақсадида қон зардобида маркерларни аниқлаш, касалхонада даволаниш муддатини камайтириш иқтисод қилинган. 2) сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда иммун тизимини баҳолаш мақсадида қон зардобида маркерларни эрта аниқлаш дори воситаларини ҳомилага таъсирини камайишига эришилганган. Хулоса: сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда иммун тизими маркерларини аниқлаш эрта ташхислашга имкон бериб, бир нафар: бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 699 000 сўмга ва ишлаб чиқарилган алгоритм қўлланилган холда бюджетдан ташқари маблағларни 224 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда озон-кислород аралашмаси билан даво бактериацид, вирицид, фунгицид, вирус қобиғининг йўқ қилиш таъсири даво самарадорлигини оширади, асоратларни олдини олади, асоратланган даврни енгил ўтишига ёрдам беради, ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштириши асослангани Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.06.2023-йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2023-йилдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда асосий даво негизида тиббий озон воситасини қўллаш, ҳомиладорликнинг иккинчи триместрида 94,4% беморда, учинчи триместрида асоратлар камайиши ва кечки гестоз ҳолатларини олдини олишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) асосий даво негизида тиббий озон аралшмасини комплекс қўллаш сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларни шифохонага ётиш қойидаларига амал қилган холда ўтказишда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунгача қисқартириб, уларнинг қайта касалланиш ҳолати бартараф қилинганлиги иқтисод қилинди. 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори –дармон кам талаб этилишига эришилди. Хулоса: Сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда асосий даво негизида тиббий озон дори воситаси билан комплекс даволаш касалхонада қайта даволанишни камайтиришга имкон бериб, бир нафар: бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 317 000 сўмга ва ишлаб чиқарилган алгоритм қўлланилган холда бюджетдан ташқари маблағларни 87 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: илмий - тадқиқот ишлари натижасида клиник, лаборатория ва инструментал комплекс таҳлиллар асосида сурункали пиелонефритли ҳомиладор аёлларни асосий даволаш негизида иммунокорректор – уро-ваксом билан тиббий озон терапиясини ўтказиш даво жараёнини тезлаштириши аниқлангани Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.06.2023-йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2023-йилдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда уро-ваксом дори воситасини қўллаш, иммуномодулятор, антибактериал, урогенитал касалликларда иммун тизимини мустахкамлаш, ҳамда бактериялар липид қобиғини зарарлаб, уларга бевосита таъсир қилиш имкониятига эга бўлганлиги учун бу беморларда кенг спектрдаги антибиотиклар қўллашни кескин камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда иммун тизимини яхшилаш мақсадида кенг спектрдаги антибиотик дори воситаларини ножўя таъсири ва улар билан узоқ вақт даволаниш камайганлиги иқтисод қилинган. 2) сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда преэклампсия холатлари ва антенатал ўлимни камайтиришга эришилган. Хулоса: Сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда иммуномодулятор уро-ваксом дори воситаси билан комплекс даволаш антибиотикларни узоқ вақт қўллашни камайтиришга имкон бериб, бир нафар: бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 260 000 сўмга ва ишлаб чиқарилган алгоритм қўлланилган холда бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: ҳомиладорлик иккинчи триместрида гемодинамик ўзгаришлар, зарба ва дақиқалик хажмнинг сезиларли ошиши, периферик қон томир қаршилигининг пасайиши буйракларда яллиғланиш жараёни фаоллашуви билан боғлиқлиги аниқлангани Сирдарё вилояти Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси бўйича 15.06.2023-йилдаги 106-сонли буйруқ ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 20.06.2023-йилдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали пиелонефритли ҳомиладор аёлларда марказий гемодинамик параметрларнинг қиёсий таҳлили яллиғланиш жараёнининг фаоллигига қараб касалликнинг кучайиши билан қон айланишининг янада аниқ бузилишларига мойиллигини аниқлади. Сурункали пиелонефритнинг кучайиши пайтида текширилган ҳомиладор беморларда умумий периферик қон томир қаршилигининг сезиларли даражада ошиши, ЗХ ва ДХ ҳажмининг пасайиши кузатилди. Шуни инобатга олиб, амалиётда беморларнинг гемодинамика ҳолатини кенг таҳлил қилиш, буйракларнинг зарарланиш даражасини 40% дан камайтириш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда гемодинамик кўрсаткичларни баҳолаш мақсадида қоннинг зарба ва дақиқалик хажмини, ҳамда периферик қон томир қаршилигини аниқлаш, касалхонада даволаниш муддатини камайтириш иқтисод қилинган. 2) сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда гемодинамик ўзгаришларни баҳолаш мақсадида периферик қон томир қаршилигидаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳомиладорларда кечки гестоз ва антенатал ўлим сони камайишига эришилганган. Хулоса: сурункали пиелонефрит билан касалланган ҳомиладор аёлларда гемодинамик ўзгаришларни аниқлаш эрта ташхислашга имкон бериб, бир нафар: бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 840 000 сўмга ва ишлаб чиқарилган алгоритм қўлланилган холда бюджетдан ташқари маблағларни 356 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish