Джамалова Ширин Абдумуратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қанд касаллигида кўрланиш натижасида ногиронланиш: ҳозирги аҳвол, тиббий ёрдамини ташкил этиш ва профилактик чораларни такомиллаштириш», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент ва 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1DSc/Тib119.
Илмий маслаҳатчилар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Абдували Мирзалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Юсупалиев Баходир Кахрамонович, тиббиёт фанлари доктори; Камилов Холиджон Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бекбаулиева Гулистон Ниетбаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда қандли диабетли беморларда офтальмологик асоратларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган рационал менежмент концепциясини ва тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ҳамда илмий асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетда кўриш қобилиятининг йўқотилиши оқибатида ногиронликнинг шаклланиши ўрганилган ва ногиронланиш даражаси юқорилигининг сабаблари аниқланган;
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида офтальмодиабет ва унинг асоратларини олдини олиш менежментининг мавжуд тизими самарадорлиги ҳамда замонавий технологиялари зарурати аниқланган;
соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини тизимида мутахассисларнинг, айниқса, умумий амалиёт шифокорлари учун қандли диабетли беморларда офтальмодиабет асоратларини ва кўрланишини олдини олиш мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бор қандли диабетли беморларнинг кўриш аъзолари диабетик зарарланишига мойиллиги ва бутунлай кўр бўлиб қолиш хавфи баҳоланган;
офтальмодиабет асоратлари оқибатида кўриш қобилиятини йўқотиш хавфи омиллари ва беморларнинг тегишли хавф гуруҳлари белгиланган ҳамда диабетик ретинопатияда профилактика чораларини ўтказишда ўз вақтида персоналлаштирилган ёндашув олиб борилиши зарурати исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қанд касаллигида кўрланиш натижасида ногиронликни олдини олишда тиббий ёрдамни ташкил этиш ва профилактик чораларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Амбулатор-поликлиника бўғинида диабетик ретинопатия билан хасталанган беморларнинг олиб бориш ва эрта ташхислаш усулларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 30 сентябрдаги 8н-д/59-сон маълумотномаси). Натижада қанд касаллиги ва унинг офтальмологик асоратлари мавжуд беморларни бирламчи бўғин даволаш-профилактика муассасаларида умумий амалиёт врачлари томонидан кузатиш учун ташхислаш ва профилактика алгоритми қўлланилиши туфайли офтальмодиабет сабабли ногиронланиш камайиб, йилига 52 миллион сўмгача иқтисодий самарадорликни таъминлаш имконини берган;
диабетик ретинопатияда кўрланиш натижасида ногиронликни олдини олишда тиббий ёрдамни ташкил этиш ва профилактик чораларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 50-сон оилавий поликлиника, Тиббиёт санитария бирлашмасига қарашли 2-сон Марказий поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 январдаги 8н-з/6-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши турмуш сифатининг жиддий ёмонлашиши ва ногиронланиш сабаби бўлмиш диабетик ретинопатия ривожланишини барвақт аниқлаш ва назорат қилиб туриш имконини бераган.