Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамитов Мубин Хабибжонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳмонхона хўжалигида сервис фаолиятини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.17- Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt695
Илмий раҳбар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Алимова Машхура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Алиева Маҳбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида меҳмонхона хўжалигида сервис фаолиятини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд шаҳрида жойлашган “Гранд Самарканд Супериор”, “Бўстонсарой” ва “Азиа Самарканд” меҳмонхоналарининг мижозлар мамнунлик даражасига кўра қўшимча даромад ўсиши имкониятларини бронлаштириш тизимини яхшилаш, сервис хизмати турлари ва сифатини ошириш асосида ошириш асослаб берилган;
Маданият ва туризм вазирлиги қошида қошида “Туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларини рақамлаштириш Маркази”ни ташкил қилиш асосланиб, унинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ишлаб чиқилган;
мижозларнинг содиқлик дастурини ривожлантиришнинг чегирмалар тизимини жаҳон тажрибасига кўра такомиллаштириш, махсус карта бўйича истеъмолчиларга фоизларни қайтариш, бонус кунларини жорий қилиш, мижозларнинг ижобий шарҳларини рағбатлантириш ва меҳмонхона назорат тизимини халқаро стандартлар асосида яхшилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хўжаликларини 2023-2025 йилларда инновацион ривожлантиришнинг прогноз параметрлари меҳмонхона ва шу каби жойлаштириш воситалари имкониятларини кенгайтириш кабиларга кўра ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида меҳмонхона хўжалигида сервис фаолиятини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар амалиётга жорий этилган, хусусан,
    Самарқанд шаҳрида жойлашган меҳмонхоналарнинг мижозлар мамнунлик даражасига кўра қўшимча даромад ўсиши имкониятларини бронлаштириш тизимини яхшилаш, сервис хизмати турлари ва сифатини ошириш асосида ошириш бўйича таклифлар “Гранд Самарканд Супериор”, “Бўстонсарой” ва “Азиа Самарканд” меҳмонхоналари амалиётига жорий қилинган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги 02-12-02-1013-сон маълумотно-маси). Таклифдан фойдаланиш мижозларнинг такрорий келиши, меҳмонхона дўстлари, танишлари ва бошқаларга тавсия қилиши асосида меҳмонхоналар-нинг қўшимча даромадини ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
    Маданият ва туризм вазирлиги қошида қошида “Туризм ва меҳмонхона хўжалиги хизматларини рақамлаштириш Маркази” вазирликнинг 2023-йил 13-февралдаги № 87-сонли буйруғи билан тузилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги 02-12-02-1013-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш меҳмонхона хўжалигида рақамли сервисларни ривожлантириш истиқболда меҳмонхоналар фаолиятига янги ресурслар, воситалар ва ўзаро алоқа каналларидан фойдаланиш имкониятини оширган;
    мижозларнинг содиқлик дастурини ривожлантиришнинг чегирмалар тизимини жаҳон тажрибасига кўра такомиллаштириш, махсус карта бўйича истеъмолчиларга фоизларни қайтариш, бонус кунларини жорий қилиш, мижозларнинг ижобий шарҳларини рағбатлантириш ва меҳмонхона назорат тизимини халқаро стандартлар асосида яхшилаш бўйича таклифлар Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туризм фаолиятини трансформация қилиш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги 02-12-02-1013-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш фаолиятнинг иқтисодий ва коммуникатив самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, бевосита меҳмонхоналар учун уларнинг доимий мижозлар сонини оширишга хизмат қилган;
    Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона хўжаликларини 2023-2025 йилларда инновацион ривожлантиришда меҳмонхона ва шу каби жойлаштириш воситалари имкониятларини кенгайтириш кабиларга кўра ишлаб чиқилган прогноз параметрларда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ҳудудлар кесимида ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларда туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 24-февралдаги 02-12-02-1013-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрлари меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситалари ва улардаги жойлар сонини оширишнинг қўшимча имкониятларини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish