Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахмонов Мирқосим Миразим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автотранспорт корхоналарида эксплуатацион хизмат ишини такомиллаштириш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т2541
Илмий раҳбар: Адилов Окбута Каримович техника фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
    Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари номзоди, доцент Носиров Илхам Закирович.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-қурилиш институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Автотранспорт корхоналарида экспулатасион хизмат  ишини оғир транспорт шароити учун такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автотранспорт корхоналаридаги транспорт воситаларининг эксплуатасия хизмат иш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда эксперт баҳолашларини қайта ишлаш Дифференциал услуби ечими ёрдамида назарий миқдорлари ишлаб чиқилган;
автотранспорт корхоналарида транспорт воситаларидан фойдаланиш иш давомийлигини башоратлаш бўйича баҳолаш тизимига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмир техник кўрсаткичлар, яъний эксплуатасион кўрсаткичларни хисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
автомобил торанспорт воситалари шиналарининг эксплуатасия масофаси асосида меъёрини аниқлаш усулига эксплатасия шароитини ва автомобиллар мадификасиясини ҳисобга олувчи коеффисентларни қўшиш орқали ўзгартириш киритилиб такомиллаштирилган;
автомобиллар експлуатасион хизмат ишини баҳолаш кўрсатгичлар миқдорининг коррелясион боғлиқлиги експертлар фикри бўйича конкардасия коеффисиенти ёрдамида асосланган;
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Автотранспорт корхоналарида эксплуатасион хизмат ишини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган услубий тавфсиянома Ўзбекистон Республикаси Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасининг  жанубий кон бошқармаси Маржанбулоқ конига қарашли 11-автожамлама учун натижалар тадбиқ қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2022 йил 12 январдаги 2301-01-07/95-сон маълумотномаси). Натижада автомобилларга хизмат кўрсатиш нархи 15% га камайган;
ишлаб чиқилган услубий тавфсиянома Ўзбекистон Республикаси Навоий кон-металлургия комбинати Давлат корхонасининг  жанубий кон бошқармаси Маржанбулоқ конига қарашли 11-автожамлама учун натижалар тадбиқ қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2022 йил 12 январдаги 2301-01-07/95-сон маълумотномаси). Натижада автомобилларга хизмат кўрсатиш сифати 20%  ошиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish