Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Абдурасул Абдурахимович
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сиқув машинаси валлари диаметрлари турли бўлган вал жуфтлиги параметрларини тадқиқ қилиш ва асослаш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т1009
Илмий раҳбар: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Нодир Боходирович техника фанлари доктори, доцент; Ибрагимов Фарход Хайруллоевич техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Чарм саноатининг энергия ва ресурс тежамкор валли машиналарини яратишда уларнинг вал жуфтлигининг мақбул параметрларини аниқлаш орқали ишлов берилган маҳсулот чиқувчи юзасини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳўл кўн ярим маҳсулотининг бир вақтда вал жуфтлиги оралиғида жойлашган турли топографик қисмларининг қалинлиги (геометрик параметрлари) таҳлил қилиниб, уларнинг нотекислигини ўзгариш қонуниятлари вал жуфтлиги оралиғида бир вақтда жойлашган турли топографик қисмлари учун аниқланган;
сиқув машинаси валлар жуфтлиги параметрларини асослаш имконини берувчи контакт бурчаклари билан қамров бурчаги ва етказиш бурчаги орасидаги ўзаро боғлиқликни ифодаловчи муносабат ишлов берилаётган кўн ярим маҳсулотининг қалинлиги, контактлашиш нуқталари, контакт бурчакларини инобатга олган ҳолда келтириб чиқарилган;
сиқув машиналарида валлар жуфтлиги оралиғига кўн ярим махсулотини самарали қамровини таъминловчи етказиш бурчагининг чегаравий қийматларини аниқлашнинг математик ифодаси косинуслар теоремасидан фойдаланган ҳолда ишлов берилаётган кўн ярим маҳсулотининг қалинлиги, сиқувчи валлар радиуслари ва сиқувчи валлар оралиқ масофасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
сиқув машиналарида валлар жуфтлиги оралиғига кўн ярим маҳсулотини фақат бир қаватини тортувчи валлар диаметрининг мақбул қийматларини аниқловчи такомиллашган математик ифода кўн ярим маҳсулотининг қалинлиги, ишқаланиш коэффициентларини ҳамда етказиш бурчаги инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва мақбул параметрлари тажриба усули ёрдамида асосланган;
аниқланган ишчи қисмларнинг мақбул параметрларига асосланган турли диаметрли вал жуфтлигига эга сиқув машинасининг такомиллашган конструкцияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сиқув машинаси валлари диаметрлари турли бўлган вал жуфтлиги параметрларини тадқиқ қилиш ва асослаш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва тажрибавий натижалар асосида:
аниқланган ишчи қисимларнинг мақбул параметрларига асосланган турли диаметрли вал жуфтлигига эга сиқув машинасининг такомиллаштирилган конструкциясига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан Ихтирога патенти олинган («Ҳўл толали материалдан суюқликни сиқиш учун машина», № IAP 06960 2022й). Натижада кўн ярим маҳсулотини бутун юзаси бўйича қолдиқ намликни фарқини камайтириш имконияти яратилган;
Турли диаметрли вал жуфтлигининг илмий асосланган параметрлари (валлар диаметри, тезлиги босими ва ишлов берилаётган материални етказиш бурчаги) ва машинанинг такомиллашган техник ечимлари «Premium Leather» МЧЖда, «Nigora Dadido» МЧЖда (Ўзчармсаноат уюшмасининг 2023 йил 14 февралдаги ФБ-7/506-сон маълумотномаси) vва «GOLD LEATHER» МЧЖда жорий этилган. Натижада кўн ярим махсулотининг чиқувчи юзаси 0,35% га ошиши ва унинг бутун юзаси бўйлаб қолдиқ намликнинг нотекислиги 30% га камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish