Sayt test rejimida ishlamoqda

Абзоиров Ортиқ Хонимқуловичнинг
фалсафа доктори (PhВ) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Линтер машинаси арралараро қистирмасининг конструктив кўрсаткичларини асослаш”  05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1763
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Шерқул Шерғозиевич техника фанлари доктори, профессор;  Далиев Шухрат техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: линтер машинасининг иш унумдорлигини ва аррали дисклар ҳамда колосниклар ишлаш муддатини ошириш мақсадида арралараро қистирмаларнинг янги ресрустежамкор конструкциясини ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
линтер машинаси учун ресурс ва энергиятежамкор ташқи ва ички  диаметрлар ўртасида икки томони очиқ тешикли Ст.3 пўлат арралараро қистирманинг янги конструкцияси ишлаб чиқилган;
линтер машинаси арралараро қистирмасининг геометрияси, массаси ва тайёрланадиган материалларини ҳисобга олинган ҳолда радиал тебранишлар ўзгаришининг боғланишлари назарий хисоблашлар асосида аниқланган;
янги конструкциядаги Ст.3 пўлат арралараро қистирма мустаҳкамликка ҳисобланган ва механик хусусиятлари солиштирма синаш натижасида деформацияга қаршилиги 44,4% га ошиши аниқланган;
линтер машинаси арралараро қистирмалари ҳаракатининг ўзгариш боғланишлари аниқланган, аррали цилиндрнинг технологик қаршиликларини ҳисобга олган ҳолда, аррали цилиндр айланишининг критик частотаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Линтер арралараро қистирманинг такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалари асосида:
линтер машиналари учун арралараро қистирманинг янги конструкцияси бўйича Интелектуал мулк марказининг ихтирога патенти олинган (Пахта тозалаш машиналари учун арралараро қистирма, № IAP06691-2021 й.) ва ишлаб чиқаришга жорий қилинган. Линтер машинаси арралараро қистирмасининг янги конструкцияси «APK Bo’ka» MCHJ XK тизимидаги Бўка пахта тозалаш корхонасида жорий килинган («APK Bo’ka» MCHJ XK тизимидаги Бўка пахта тозалаш корхонасининг 2022 йил 1 мартдаги синов  ва жорий қилиш далолатномалари, “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг 2022 йил 8 апрелдаги 01-11/112 –сонли хати). Натижада аррали цилиндрнинг энергия сарфини 10,8% га камайтириш ва арралараро қистирманинг ресуртежамкорлиги ошишга эришилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish