Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимқулова Чарос Ахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Баъзи клиник аҳамиятга эга биомаркерларни ноинвазив назорат усуллари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/К432.
Илмий раҳбар: Аронбаев Сергей Дмитриевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.02.05.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Абдурахмонов Илхом Эргашбоевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бир қатор касалликларга ташхис қўйиш ва инсон танасининг функционал ҳолатини баҳолаш учун клиник аҳамиятга эга биомаркерларни ноинвазив мониторинг қилиш учун янги таҳлил усуллари ва қурилмаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аммоний ионлари ва аммиакни тезкор спектрофотометрик усулда аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган;
консентрацияси 0,1-100 ппм оралиғида аммиакнинг миқдорини сувли муҳитда ва инсон нафас чиқаргандаги ҳаво таркибидан потенсиометрик аниқлаш учун юқори сезгирликка эга бўлган сенсор ишлаб чиқарилган;
хингидронли электрод асосида ишлайдиган кўмир-графитли электрод ишлаб чиқилган ва унинг ёрдамида сўлакнинг pH қиймати ҳамда IQ-Fure спектри аниқланган.
соғлом ва сурункали буйрак касаллигига чалинган беморларда волтамперометрик усулда қон зардоби ва сийдикнинг антиоксидант фаоллиги  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Баъзи клиник аҳамиятга эга биомаркерларни ноинвазив назорат усуллари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммиак/аммоний ионларини микроконсентрациясини аниқлашнинг такомиллаштирилган спектрофотометрик усули “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бошқармаси лабораторияси амалиётига жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖнинг 2022 йил 27 октябрдаги 860/ГК-10-сон маълумотномаси). Натижада, сув ва ҳаво таркибидан аммиак/аммоний ионларини тезкор аниқлаш имконияти яратилган;
oqim-in’jeksiyali pH-metrik сенсор ёрдамида сўлакдан намуна олиш ва таҳлил қилиш усуллари “Direct Kvant Technology” клиник диагностик лабораторияси амалиётига жорий этилган (“Direct Kvant Technology” МЧЖнинг 2022 йил 2 августдаги маълумотномаси). Натижада, кариес, пародонтоз ва бошқа стоматологик касалликларнинг диагностикасини амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish