Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматова Юлдуз Одилжоновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наманган вилояти ойконимларининг тарихий-лисоний тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil415.

Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.05.02.

Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори; Охунов Носиржон, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқот мақсади: Наманган вилояти ойконимларининг тарихий ва замонавий шаклларини, вариантларини тўплаш ҳамда уларни лисоний тадқиқ этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ойконимларнинг ономастик, ижтимоий вазифалари белгиланган;

ойконимик кўламдаги ўзгаришларнинг социолингвистик жиҳатлари далилланган;

ойконимларнинг номинацион-мотивацион хусусиятлари аниқланган;

ойконимлар семантик тараққиётининг лингвистик ва экстралингвистик омиллари асосланган;

маҳалла, қишлоқ, шаҳарча ва шаҳар номларининг этнолингвистик, ареал лингвистик хусусиятлари аниқланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Наманган вилояти  ойконимларининг лисоний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:

аҳоли манзилларининг атоқли номларининг деривацион хусусиятларини, ойконимларнинг ясалиш усуллари ва моделларини, оддий сўз ясалиши билан атоқли отлар ясалишига хос фарқли жиҳатларни ёритишга оид хулосалардан  ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” номли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 мартдаги  87-03-1075-сон маълумотномаси). Натижада атоқли отлар деривацияси билан боғлиқ атоқли отларнинг ясаш усуллари, ясалиш моделлари, ойконимларнинг ясалиш моделлари, ономастик конверсия, трансонимизация каби терминларга доир изоҳлар ва таҳлиллар мукаммаллашган;

ойконимларининг лисоний тадқиқига доир материаллардан Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг «Мафтункор ва бетакрор» рукни остида эфирга узатилаётган “Ахсикент”, “Мунчоқтепа”, “Муғ қалъаси”, “Ғирвон”, “Ахси”, “Шаҳанд”, “Бекабод”, “Бураматут”, “Ғовасой”, “Қайқи”, “Гуртепа”, “Қорақўрғон”, “Тошқўрғон”, “Карнон”, “Балиқликўл” кўрсатувлари ҳамда FM-103.6 “Олтин замин” радиосида “Қишлоғингиз тарихини биласизми?” эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Наманган вилояти телерадиокомпаниясининг 2018 йил 12 мартдаги 08-01-194-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойиган.

ойконимларнинг номинацион-мотивацион, табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий асосларига оид хулосалардан Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия томонидан вилоятдаги табиий-географик объектлар, хусусан, аҳоли манзиллари номини ўзгартириш, янгиларига ном бериш, тартибга солишда, тарихий номларни тиклашда, такрорий ва собиқ тузум билан боғлиқ қишлоқ, маҳалла номларини ўзгартиришда, ёзилишидаги имловий хатоларни бартараф этишда фойдаланилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 5 апрелдаги 03/12-807-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасининг топонимик сиёсатини бажаришга, ҳудуд топонимларини, хусусан, ойконимларини маъновий, имловий жиҳатдан тартибга солишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish