Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехканова Нигора Наманжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «13 Х типидаги цеолитларда олтингугуртли бирикмалар адсорбциясининг термодинамик хусусиятлари ва ион-молекуляр механизмлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/К644.
Илмий раҳбар: Рахматкариева Феруза Гайратовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 13 Х типидаги  Nа+ ва Li+ катионли цеолитларида водород сульфид, углерод оксисульфид ва метилмеркаптан молекулалари адсорбциясининг тўлиқ термодинамик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори вакуумли микрокалориметрик қурилмада ҳажмий усулда 13 Х типидаги  Nа+ ва Li+ катионли цеолитларда Н2S, CH4S ва COS молекулалари адсорбциясининг тўлиқ термодинамик хусусиятлари аниқланган;
13 X цеолитларида Н2S, CH4S ва COS молекулалари адсорбцияси дифференциал иссиқлиги поғонасимон кўринишда бўлиб, ҳар бир поғонада ҳосил бўлган (Н2S)n/Men+, (CH4S)n/Men+ ва (COS)n/Men+ ион-молекуляр комплекслар стехиометрик ўлчамларга мос келиши исботланган;
13 Х цеолитларида Н2S, CH4S ва COS молекулалари адсорбция энтропияси стандарт ҳолат энтропия қийматларидан анча пастда бўлиши адсорбат молекулаларининг Nа+ ва Li+ катионлари билан (Н2S)n/Men+, (CH4S)n/Men+ ва (COS)n/Men+ ион-молекуляр комплекслар ҳосил қилганлигидан далолат беради. Шунингдек,  Н2S, CH4S ва COS молекулалари 13 Х цеолитлари матрицасига локализацияланиши аниқланган;
кислоталик хоссаларини намоён қилувчи газ ҳолатдаги олтингугуртли бирикма молекулаларига, ўрганилган NаX ва LiX цеолитлар структурасининг чидамлилиги аниқланган;
13 Х типидаги  Nа+ ва Li+ катионли цеолитларда Н2S, CH4S ва COS молекулалари адсорбция изотермалари микроғовакларнинг ҳажмий тўйиниш назариямининг математик тенгламалари асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
NаX ва LiX цеолитлар аналогларининг адсорбцион хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефт маҳсулотларини водород сульфид, метилмеркаптан ва этилмеркаптан молекулаларидан тозалаш учун 13X русумидаги цеолит аналоглари «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 24 мартдаги 02-03-01/54-сон маълумотномаси). Натижада, нефт маҳсулотларини водород сульфид молекулаларидан 99% гача, метилмеркаптан ва этилмеркаптан молекулаларидан 98,5% гача тозалаш имконини беради.
нефтни қайта ишлашда чиқадиган оқова сувларни нефт маҳсулотларидан тозалаш учун 13X русумидаги типидаги цеолит аналоглари «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 24 мартдаги 02-03-01/54-сон маълумотномаси). Натижада, нефтни қайта ишлашда чиқадиган оқова сувларни нефт маҳсулотларидан 93,3% гача тозалаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish