Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Бахтиёр Кахрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда тарғибот механизмларини такомиллаштириш», 13.00.09 – Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Ped3299.
Илмий раҳбар: Мусурманова Ойниса Мусурмановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухсиева Азиза Шамсутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда тарғибот технологияларини амалиётга жорий меҳанизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-педагогик тарғибот компанияларининг шахсга интегратив, психологик, педагогик таъсир этиш механизмлари оилалардаги ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда маҳалла ва оила социал институтларининг превентив циклик мазмуни асосида такомиллаштирилган;
оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий тарғибот технологияларини ривожлантириш модели «умр чизиғи», «бирдамлик кўприги», «хавфсизлик марафони» технологияларининг шахсдаги оптималликни балансловчи ижтимоий муҳитда динамик муносабатлар кесимида қўллаш ва ижтимоий-маънавий тарбияда реинтеграцияси қилиш ёрдамида такомиллаштирилган;
шахснинг ҳудудий, ёш, касбий трилогик хусусиятларини психокоррексиялаш орқали онгнинг дефолт тизимини ўзгариши натижасида шахсий-рефлексив ҳаракатлар тизимини индивидуал персонализация даражасининг ортиши аниқланган;
оилаларда ўсмирларни ижтимоий-маънавий тарбиялашда дидактик таъминот, оилавий низолар ва шахсдаги паталогик ҳолатларнинг олдини олувчи ўсмир ёшларнинг ижтимоийлашув даражаси, эмоционал интеллекти ва ижодий қобилиятларининг ривожланиш ҳолати каби педагогик индикаторларни аниқлаш орқали ижтимоий-педагогик тарғибот технологияларини ривожлантирилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда тарғибот механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий-педагогик тарғибот компанияларининг шахсга интегратив, психологик, педагогик таъсир этиш механизмлари оилалардаги ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда маҳалла ва оила социал институтларининг превентив циклик мазмуни асосида такомиллаштирилганлигига доир таклиф ва тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг VII йўналишида белгиланган «Узлюксиз маънавий тарбия тизимини такомиллаштириш, жумладан ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш» 31-банди «Мамлакатда ёшлар маънавий тарбиясини тизимли ташкил этишга қаратилган «Узлюксиз маънавий тарбия консепсияси» асосида барча тизимларда белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширишни услубий таъминлаш» мавзусидаги тарғибот ишларига сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 30 майдаги 209-сон маълумотномаси). Натижада оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий-педагогик тарғибот технологияларини ривожлантиришга эришилган;
оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий тарғибот технологияларини ривожлантириш модели «умр чизиғи», «бирдамлик кўприги», «хавфсизлик марафони» технологияларининг шахсдаги оптималликни балансловчи ижтимоий муҳитда динамик муносабатлар кесимида қўллаш ва ижтимоий-маънавий тарбияда реинтеграцияси қилиш ёрдамида такомиллаштирилганлигига оид янгилиги Тошкент шаҳрида ташкил этилган «Маънавият фестивали» доирасида илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат каби соҳа вакилларидан иборат 500 нафар «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоларини жалб этиш орқали 3 млнга яқин аҳолини қамраб олиниб, 18 та ижтимоий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2023 йил 7 июндаги 01.01-сон маълумотномаси). Натижада оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда тарғибот технологияларини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
шахснинг ҳудудий, ёш, касбий трилогик хусусиятларини психокоррексиялаш орқали онгнинг дефолт тизимини ўзгариши натижасида шахсий-рефлексив ҳаракатлар тизимини индивидуал персонализация даражасининг ортиши аниқланганлигига оид таклиф ва тавсиялари Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилнинг 8-мартдаги 4-сон баёни билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 45-банди ижросини таъминлаш мақсадида «Дунёвий қадриятларни мустаҳкамлаш консепсияси» лойиҳаси ва чора-тадбирлар дастурини ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида «Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш консепсияси»ни мазмунига сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 30 майдаги 209-сон маълумотномаси). Натижада оилаларда ижтимоий-маънавий тарғибот технологиялари самарадорлигини аниқлаш мезонлари комплекс (худудий, ёш, касбий) ҳусусиятларни тизимли намоён эттирувчи шахсий-рефлексив ҳаракатлар тизимини индивидуал персонализация даражасида адаптивлаштиришга эришилган;
оилаларда ўсмирларни ижтимоий-маънавий тарбиялашда дидактик таъминот, оилавий низолар ва шахсдаги паталогик ҳолатларнинг олдини олувчи ўсмир ёшларнинг ижтимоийлашув даражаси, эмоционал интеллекти ва ижодий қобилиятларининг ривожланиш ҳолати каби педагогик индикаторларни аниқлаш орқали ижтимоий-педагогик тарғибот технологияларини ривожлантирилиши далилланганлигига оид таклифлари Маънавият ва маърифат маркази томонидан «2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури»нинг 71-мақсад: Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан-Тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантиришга қаратилган маънавий-маърифий ижтимоий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 30 майдаги 209-сон маълумотномаси). Натижада оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий-педагогик тарғибот технологияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish