Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадиев Фахриддин Хошим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи “Рақамли технологиялар ривожланиши шароитида шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Yu674.
Илмий раҳбар: Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, профессор; Раҳимов Фахри Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида рақамли технологиялар ривожланиши шароитида шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини таъминлашнинг конституциявий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсий ҳаётнинг махфийлигини таъминлаш мақсадида шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасида “махсус маълумотлар”, “ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар” тушунчаларини қонунчиликка киритиш зарурлиги асослаб берилган;
шахсга доир маълумотлар билан ишлаш тизимини ташқи таъсирдан ҳимоя қилиш мақсадида маълумотлар базасига рухсациз, шу жумладан, тасодифий кириш натижасида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилиш, нусхалаш, шунингдек, бошқа ноқонуний ҳаракатларга олиб келиши мумкин бўлган омилларни шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигига таҳдидлар сифатида белгилаш зарурлиги асослаб берилган;
маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш механизмининг хавфсизлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиқиб ушбу соҳага  масʼул бўлган таркибий бўлинма тузиш ёки таркибий бўлинмалардан бирига хавфсизликни таъминлаш вазифаларини юклаш лозимлиги асослаб берилган;
рақамли технологияларнинг изчил ривожланиш шароитида шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини таъминлаш учун шахсга доир маълумотлар категориясини биометрик ва генетик маълумотлар билан кенгайтириш ҳамда уларни ҳимоялаш механизмларини ишлаб чиқиш зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар ривожланиши шароитида шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигига таҳдидларни категориялаш бўйича таклиф қонунчиликка киритишга доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқлаган Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 7-банди 1-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 22-декабрдаги 12-15-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф орқали маълумотлар базасига рухсациз, шу жумладан, тасодифий кириш натижасида шахсга доир маълумотларни ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилиш, нусхалаш, шунингдек, бошқа ноқонуний ҳаракатларга олиб келиши мумкин бўлган омилларнинг шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасига таъсирини асослантиришга хизмат қилган;
маълумотлар базаларидаги шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун масʼул бўлган таркибий бўлинма тузиш ёки таркибий бўлинмалардан бирига хавфсизликни таъминлаш вазифаларини юклаш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқлаган Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 17-банди 4-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 22-декабрдаги 12-15-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маълумотлар базалари билан ишлайдиган ходимларнинг масъулияти ва жавобгарлиги доирасини қонунчиликда аниқ белгиланишига хизмат қилган;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасида “махсус маълумотлар”, “ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар” тушунчаларини қонунчиликка киритиш зарурлиги доир таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 5-банди 8- ҳамда 10-хатбошисини ишлаб чиқишда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 22-декабрдаги 12-15-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши шахсий ҳаёт дахлсизлигининг таркибий қисми бўлган махсус маълумотларнинг ҳимоя қилиш механизмларини белгилашда хизмат қилган;
биометрик ва генетик маълумотлар шахсга доир маълумотлар туркумига киритилишига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 5-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқлаган Шахсга доир маълумотларга ишлов беришда уларнинг ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш тўғрисидаги низомнинг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 22-декабрдаги 12-15-19-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф шахсга доир маълумотлар категориясини биометрик ва генетик маълумотлар билан кенгайтириш ҳамда уларни ҳимоялаш механизмларини жорий этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish