Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусманов Санджар Абдужалоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соддалаштирилган тартиб институтини жиноят ишлари юритувига жорий қилиш истиқболлари”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Yu503.
Илмий раҳбар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Судьялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тулаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Астанов Истам Рустамович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади жиноят-процессуал қонунчиликда далилларга баҳо бериш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг мезонларини айрим хорижий давлатлар тажрибаси асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузган шахсларга енгилроқ жазо тайинлаш тартибини такомиллаштиришга ва жазо юзасидан имтиёзларни аниқ белгилаш хусусидаги таклиф асослантирилган;
айбга иқрорлик тўғрисида келишув жараёнини процессуал тартибга солиш ва гумон қилинувчи, айбланувчининг келишув тузишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш хусусидаги таклиф асослантирилган;
айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш юзасидан прокурорнинг ваколатларини аниқ белгилаш ва келишув тузиш жараёнида қонунийликни таъминлаш хусусидаги таклиф асослантирилган;
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни суд томонидан кўриб чиқиш тартиби, суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича қарори, суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлашни рад этиши ва жиноят ишини прокурорга юбориши айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш тартибини жиноят-процессуал қонунчиликда белгилаш орқали айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноят ишларини суд томонидан кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш ва  ишни кўриш муддатларини қисқартириш хусусидаги таклиф асослантирилган;
IV.    Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Соддалаштирилган тартиб институтини жиноят ишлари юритувига жорий қилиш истиқболлари мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш тартибини  қонунчиликда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  ЎРҚ-675-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 04/2-10/99-II вх-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузган шахсларга енгилроқ жазо тайинлаш тартибини такомиллаштиришга ва жазо юзасидан имтиёзларни аниқ белгилашга хизмат қилган;
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ва уни тузиш шартлари, айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақидаги илтимоснома ва уни бериш тартибини жиноят-процессуал қонунчиликда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  ЎРҚ-675-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 04/2-10/99-II вх-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши айбга иқрорлик тўғрисида келишув жараёнини процессуал тартибга солиш ва гумон қилинувчи, айбланувчининг келишув тузишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилган;
илтимосноманинг прокурор томонидан кўриб чиқилиши, прокурорнинг айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида қарор қабул қилиш тартиби,  айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг мазмунини жиноят-процессуал қонунчиликда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  ЎРҚ-675-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 04/2-10/99-II вх-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши келишув тузиш юзасидан прокурорнинг ваколатларини аниқ белгилаш ва келишув тузиш жараёнида қонунийликни таъминлашга хизмат қилган;
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни суд томонидан кўриб чиқиш тартиби, суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича қарори, суднинг айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлашни рад этиши ва жиноят ишини прокурорга юбориши айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш тартибини жиноят-процессуал қонунчиликда белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-675-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 04/2-10/99-II вх-сон далолатномаси) Мазкур таклифларнинг жорий этилиши айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноят ишларини суд томонидан кўриб чиқиш тартибини соддалаштириш ва ишни кўриш муддатларини қисқартиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish