Sayt test rejimida ishlamoqda

Хомидов Вохиджон Адхамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тинтув тергов ҳаракатини ўтказишни такомиллаштириш”, 12.00.09 – “Жиноят протсесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu918.
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Саидов Бахром Анварович, юридик фанлар доктори, профессор; Худайбергенов Бахрам Куанйшбаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тинтув тергов ҳаракатини ўтказишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда жиноят изларини йўқолишига йўл қўймаслик мақсадида ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув қилишга ёки олиб қўйишни амалга оширишга ҳақли эканлиги асослантирилган;
тергов ҳаракатларини ўтказишда шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш юзасидан шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоёзув орқали қайд этиш мумкин эмаслиги асослантирилган;
тинтув тергов ҳаракатини ўтказишда қонунийликни таъминлаш мақсадида прокурор суриштирувчи ёки терговчининг уй-жойда тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномасининг асослилигини саккиз соатдан кечиктирмай текшириб, унга рози бўлган тақдирда илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаб, зарур материалларни судга юбориши лозимлиги асослантирилган;
ишни судга қадар юритиш босқичида шахсларнинг уй-жойида тинтув ўтказишга доир конституциявий ҳуқуқларини қатъий кафолатлаш мақсадида уй-жойда тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида, судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Тинтув тергов ҳаракатини ўтказишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ушланаётган шахсда қурол борлиги ёки у жиноят содир этганлигини фош қилувчи далиллардан қутулиш ниятида эканлигини тахмин қилишга етарли асослар мавжуд бўлса, ушлаётган ваколатли шахс уни шахсий тинтув ёки олиб қўйишни амалга оширишга ҳақли бўлишига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-майдаги ЎРҚ-617-сон “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексига жиноят протсессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддаси 4-банди иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 31-майдаги 06/1-05/2771-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётида ваколатли шахсларга тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда жиноят изларини йўқолишига йўл қўймаслик чораларини кўришга хизмат қилган;
шахсни яланғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоёзув орқали қайд этиш мумкин эмаслигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексига жиноят протсессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-617-сон Қонуннинг 5-моддаси олтинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 31-майдаги 06/1-05/2771-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши тергов ҳаракатларини ўтказишда шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишига хизмат қилган;
прокурор суриштирувчи ёки терговчининг уй-жойда тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимосномасининг асослилигини саккиз соатдан кечиктирмай текшириб, унга рози бўлган тақдирда илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни тасдиқлаб, зарур материалларни судга юбориши зарурлигига доир таклифлардан 2023-йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини тўлақонли таъминлаш ҳақида”ги қўшма қарор билан тасдиқланган “Уй-жойда тинтув ўтказиш, шахснинг телефонлари ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларини эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотларни олишга доир тергов ҳаракатларини амалга оширишнинг вақтинчалик тартиби”нинг 3.3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 24-июлдаги 11-11-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётида тинтув тергов ҳаракатини қонун талабларига асосида ўтказилишига хизмат қилган;
уй-жойда тинтув ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида, судя томонидан якка тартибда кўриб чиқилишига доир таклифлардан 2023-йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини тўлақонли таъминлаш ҳақида”ги қўшма қарорнинг 4.1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 24 июлдаги 11-11-23-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши ишни судга қадар юритиш босқичида шахсларнинг уй-жойида тинтув ўтказишга доир конституциявий ҳуқуқларини бузилмаслигига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish