Sayt test rejimida ishlamoqda

Суяров Матниёз Тўра ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва СФМлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T2227.
Илмий раҳбарлар: Якубов Юлдош Юсупбоевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бобур Замирович, техника фанлари доктори; Ҳўжақулов Азиз Файзуллаевич, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари ва СФМлар асосида антидетонацион қўндирмалар ишлаб чиқиш ҳамда бензин-спирт-сув системасининг фазавий барқарорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
АИ-80 бензинга нисбатан АИ-80 ва оксигенатлар композицияси асосида олинган бензиннинг мойлаш қобиляти яхшиланиши натижасида едирилиш даражаси 30% гача камайгани аниқланган;
БК-ИП-ЭТБЭ-3 оксигенат композицияси 1% миқдордаги концентрацияси АИ-80 бензинининг октан сонини 8 бирликка, АИ-91 автомобил бензинининг октан сонини эса 6 бирликка оширувчи композицияларнинг мақбул таркиби ишлаб чиқилган;
бензин-спирт системасининг фазавий барқарорлигига таъсир этувчи омилларниинобатга олган ҳолда, АИ-80 ва АИ-91 автомобил бензинлари асосида олинган АИ-95 автомобил бензинининг -25оС ҳароратда ўзининг фазавий барқарорлигини сақлаб қолиши илмий асосланган;
маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари ёки нефт базаларидаги АИ-80 ва АИ-91 бензинлари ҳамда олинган оксигенатларни компаундлаш орқали АИ-95 юқори октанли бензин олишнинг технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари асосида автомобил бензинлари учун антидетонацион қўндирмалар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
БК, ИП ва ЭТБЭ асосида автомобил бензинларини антидетонацион хусусиятларини яхшиловчи оксигенат композицияларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг “2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтегаз » АЖнинг 2022 йил 11 январдаги 03/17-5-7-сонли маълумотномаси). Натижада, АИ-80 ва АИ-91 автомобил бензинлари ва оксигенат композициялари асосида АИ-95 ва АИ-98 маркадаги автомобил бензинлари ишлаб чиқариш имконини беради;
кислородли бирикмаларнинг синергетик аралашмалари асосида олинган оксигенат қўшимчалар ва бензинни компаундлаш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг “2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтегаз » АЖнинг 2022 йил 11 январдаги 03/17-5-7-сонли маълумотномаси). Натижада, детонацион барқарорлиги ва таркибида кислород миқдори бўйича (2,7% гача) Евро-5 экологик талабига жавоб берувчи автомобил бензинлари ишлаб чиқариш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish