Дарвишов Иброхим Ўрмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жануби-ғарбий Наманган шевалари фонетик-фонологик хусусият-ларининг ареал тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fil257.
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдухамидова, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Муминов Сидиқжон Мирсобирович, филология фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: жануби-ғарбий Наманган (ЖҒН) шеваларидаги ўзига хос фонетик-фонологик хусусиятларини таҳлил қилиш, товушлар тизими таснифи ва тавсифини бериш, фонетик жараёнларнинг тaриxий гeнeзиси, унинг тарқалиш ва амал қилиш ареалини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жануби-ғарбий Наманган шева ҳудудлари ўзига хос характерли лингвистик хусусиятлари, фонетик-фонологик жараёнлари асосида шохобчаларга ажратилган ва хариталаштирилган;
шева гуруҳ ва шохобча вакилларининг этногенезиси, уруғ ва қабилаларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтишлари (миграция), бирлашиш (консолидация) жараёни янги маълумотлар билан далилланган;
дунё туркий тиллари ва ЖҒН шеваларининг фонетик-фонологик тизимидаги товушларнинг вариантлашуви, кучли ва кучсиз оппозицияси ва артикуляцион-акустик жиҳатларидаги муштарак белгилар аниқланган;
шева ареали субстратининг ўзаро бирлаштирувчи изоглосслари қадимги туркий ва эски ўзбек тилининг тарихий фактлар асосида белгиланган;
ЖҒН шевалари ундошлар тизимида қадимги туркий ҳамда эски ўзбек тилларининг фонетик структурасига хос ҳ, ң(нг), п каби рудимент фонемалар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жануби-ғарбий Наманган шевалари фонетик-фонологик хусусиятларининг ареал тадқиқ этиш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижаси асосида:
электрон матнларда адабий ва диалектал сўз ва грамматик воситаларни аниқ фарқлашга ўргатиш масалаларини таҳлил этишга оид фикрлардан БМ-В-Ф4-011 рақамли «Норавшан тўпламлар назарияси асосида матнли маълумотларнинг интеллектуал таҳлили масалаларини тадқиқ қилиш» давлат илмий тадқиқот дастури доирасидаги тадқиқот лойиҳаси бажарилишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 89-03-582-сон маълумотномаси). Натижада электрон коммуни-кация воситаларига диалектал унсурлар орқали эмас, адабий тил меъёрлари талаблари асосида сўз ва қўшимчаларнинг ёзиб киритишга ўргатиш билим олувчиларнинг ёзма адабий тил кўникмаларини ўстиришда ижобий самара бериши ҳақидаги асосли фикрлар билан тўлдирилган;
оила, боғча, мактаб ҳаёти амалиётида адабий тил кўникмалари шаклланишида салбий ҳолатларга олиб келадиган диалектал шароитлар, ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасидаги коммуникациянинг шевада ўрнатилиши ҳақидаги фикрлардан А-1-126 рақамли «Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари» мавзусидаги давлат амалий-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 февралдаги 89-03-582-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни тил компетентлиги ривожланиши учун диалектал шароитларда адабий талаффузга ва ёзма нутқда имло саводхонлигига ўргатиш масалалари ҳақидаги фикрлар билан лойиҳа иши бойтилган;
диссертация иловаларида келтирилган очиқ маълумотлар асосидаги схематик-хариталардан жануби-ғарбий Наманган ҳудудларидаги қишлоқлар, бошқа ижтимоий объектларнинг жойлашуви бўйича кичик ҳудудларни зоналаштиришда фойдаланилган («OZDAVYERLOYIHA» давлат илмий лойиҳалаштириш институти 2018 йил 4 апрелдаги 72-01/1-218-сон маълумотномаси). Натижада зонал, регионал миниатлас ва хариталар базаси яна бир илмий-амалий ёрдамчи манба ҳисобига кўпайган.