Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаханов Авазбек Комилжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ипли иккиламчи тўқимачилик материал ресурсларидан толали масса тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.PhD/Т1020
Илмий раҳбар: Азизов Иномжон Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпила Лолашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Қаюмов Журамирза Абдираматович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ип газлама саноатда ҳосил бўладиган ипли иккиламчи тўқимачилик ресурсларини қайта ишлаб толали масса олиш технологияси такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ипли иккиламчи тўқимачилик ресурсларини таркибий тузилмасига ва ишлаб чиқариш технологиясига асосланган таснифи ишлаб чиқилган, ипга берилган бурамлар сони ва унинг диаметрига мувофиқ технологик кўрсаткичларига толанинг ипда эгаллаган узунликларини аниқлаш формуласи ишлаб чиқилган;
ипли иккиламчи тўқимачилик ресурсларини титиш жараёни самарадорлиги ошириш мақсадида арра тишли қоплама ўралган уч жуфтли таъминлаш қурилмаси ўрнатилган титиш ускунасини конструксияси яратилган;
тикланган толаларни қайта ишлаш жараёни натижасида олинган регрессион тенгламалари асосида тараш машинасининг қабул барабан қисмининг параметрларини мақбул қийматлари аниқланган;
ип газлама саноатида ҳосил бўладиган чигал иплар, ип узуқлари ва қолдиқларини титиш машиналарида қайта ишлаш технологияси такомиллаштирилган ҳамда  машинанинг ратсионал ишчи параметрлари регрессион математик модел орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ипли иккиламчи тўқимачилик материал ресурсларидан толали масса тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш асосида олинган толали массадан тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида олинган натижалар асосида:
ипли иккиламчи тўқимачилик ресурсларини титиш жараёни самарадорлиги ошириш мақсадида арра тишли қоплама ўралган уч жуфтли таъминлаш қурилмаси “Ҳоме техтиле НТ”  МЧЖ корхонасида жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2023 йил 26-июлдаги 03/25-1630-сонли маълумотномаси). Натижада,  толаларнинг хоссаси яхшиланган, нуқсонлар камайган, калта толалар миқдори камайиши ҳисобига бир йилда битта корхона 224 миллион сўмдан ортиқ фойда олиши мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish