Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Маъруф Ихтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и номи): Кластер ёндашуви асосида саноат корхоналарини инновацион ривожлантириш механизмини такомиллаштириш (Кончилик корхоналар мисолида) 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:2021.3.PhD/Iqt1764
Илмий раҳбар: Хашимова Наима Абидовна  иқтисодиёт  фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 03/30.12.2019.I.03.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Тажиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Фатима Тўлкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади кон-металлургия саноати соҳасида кластер ёндашувига кўра саноат корхоналарини инновацион ривожлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақавий инновацион кластер лойиҳасининг иқтисодий самарадор-лигини баҳолаш ёндашуви маҳаллий лойиҳанинг қўшимча қийматни бирлашти-риш орқали умумий қўшилган қийматни шакллантиришга кўра такомиллаштирилган;
инновацион кластер фаолияти самарадорлигини баҳолаш ёндашуви кластернинг бешта асосий ҳусусиятини эътиборга олган ҳолда мезонларга кўра кластернинг ташкил этилишини баҳолаш тизими, яъни тармоқ ривожига таъсир қилмаслиги, тармоқ ривожига аҳамиятсиз таъсир кўрсатиши ва тармоқ ривожига сезиларли ижобий таъсир кўрсатишига кўра такомиллаш-тирилган;
металлургия саноати кластери самарадорлигини металлургия саноати маҳсулотлари экспортини ривожлантириш кенгашини ташкил қилишга кўра оширишнинг мақсадга мувофиқлиги ассоланган;
2023-2028 йилларда “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятини ривож-лантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кластер ёндашуви асосида кон-металлургия комплекси корхоналарини инновацион ривожлантириш механизмини такомилаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақавий инновацион кластер лойиҳасининг иқтисодий самарадор-лигини баҳолаш ёндашуви маҳаллий лойиҳанинг қўшимча қийматни бирлашти-риш орқали умумий қўшилган қийматни шакллантириш таклифи “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятини статегик ривожлантириш ва ишлаб чиқаришнинг асосий прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланил-ган (“Олмалиқ КМК“ акциядорлик жамиятининг 2023 йил сенябрдаги 1077-сон маълумотномаси). Таклиф корхоналарнинг инновацион ва инвестисия имкониятларини услубий жиҳатдан янада батафсил баҳолаш имконини яратган;
инновацион кластер фаолияти самарадорлигини баҳолаш ёндашуви кластернинг бешта асосий ҳусусиятини эътиборга олган ҳолда мезонларга кўра кластернинг ташкил этилишини баҳолаш тизими, яъни тармоқ ривожига таъсир қилмаслиги, тармоқ ривожига аҳамиятсиз таъсир кўрсатиши ва тармоқ ривожига сезиларли ижобий таъсир кўрсатишига кўра такомиллаш-тирилган ёндашувдан “Олмалиқ КМК” АЖ фаолиятида фойдаланилган (“Олмалиқ КМК“ АЖнинг 2023 йил 21 сентябрдаги 1077-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши инновацион кон-металлургия кластерини яратишнинг дастлабки босқичида ушбу интегратсия тузилмасини яратиш самарали ёки самарали эмаслигини баҳолаш имконини бериб, бу ўз навбатида кластер ташаббусларини амалга оширишни бошлаш имконини берган;
минтақада кон-металлургия саноати кластери самарадорлигини оширишда металлургия саноати маҳсулотлари экспортини ривожлантириш кенгашини ташкил қилиш ва алгоритми “Олмалиқ КМК“ АЖнинг ташқи иқтисодий фаолият бўлимига жорий қилинган (“Олмалиқ КМК“ АЖнинг 2023 йил 21 сентябрдаги 1077-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф кластер (кластерлар) маҳсулотлари учун мақсадли бозорларни излаш ва самарали фаолиятни ташкил қилиш, харидорлар ва экспортерларга бериладиган маслаҳатлар самарадорлигни ошириш, уқуқий экспертиза сифатини ошириш кабилар имкониятинии янада оширишга хизмат қилган.
2023-2028 йилларда “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятини ривож-лантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичларидан “Олмалиқ КМК” АЖни истиқболда ривожлантириш стратегияси ва прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олмалиқ КМК АЖнинг 2023 йил 21 сентябрдаги 1077-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий этилиши ички имкониятларни қўшимча жалб қилиш ҳисобига 2028 йилгача инновацион ривожланиш самарадорлигини 1,25 баробар оширишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish