Самадов Фуркатжон Носибжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда инсультдан кейинги эпилептик хуружларнинг клиник ва иммуногенетик жихатлари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib76.
Илмий раҳбар: Шамансуров Шаанвар Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Садикова Гулчехра Кабуловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда инсультдан кейинги эпилептик хуружлар ва эпилепсиянинг клиник-иммуногенетик хусусиятларини аниқлаш ҳамда касалликни қиёсий ташхислаш ва башоратлаш ёндашувларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда ИКЭнинг ривожланиш хавф омиллари, инсультнинг тури ва даврига боғлиқ ҳолда эрта ва кечки хуружлар клиник кечиши хусусиятлари аниқланган;
илк бор инсультдан кейинги эрта ва кечки эпилептик хуружли болаларда, клиник-нейрофизиологик ва нейровизуализацион комплекс текширишлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда дифференциал-ташхислаш мезонлари хамда ИКЭ ривожланиш предикторлари аниқланган;
ДВТМ натижалари асосида, антиэпилептик препарат (АЭП)нинг қабул қилинаётган дозаси ва унинг қон зардобидаги миқдори ўртасидаги яққол номутаносиблик корреляцион анализ ёрдамида аниқланган, бу эса даволаш самарасизлигининг асосий омили эканлиги исботланган;
илк бор турли генезли эпилепсияси бўлган болаларда касалликни ривожланиш хавфи шаклланиши ва ривожланишининг иммуногенетик механизмлари аниқланган, ИКЭ ривожланишида IL-1β (С3953T) ва IL-6 (G174C) генларидаги мутация патогенетик аҳамиятга эгалиги исботланган;
болаларда инсульт турига боғлиқ ҳолда эрта ва кечки эпилептик хуружларни ва ИКЭнинг ривожланиш хавф омилларини қиёсий ташхисот ва башоратлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда инсультдан кейинги эпилептик хуружларнинг клиник ва иммуногенетик жиҳатлари бўйича олинган натижалар асосида:
“Эрта ёшдаги болалар эпилепсиясини даволашнинг мақбуллигини баҳолашга замонавий ёндашувлар” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 майдаги 8н-д/89-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда турли генезли эпилептик хуружларни эрта ташхислаш ва башоратлаш, клиник кечишини аниқлаш, беморларни кейинги кузатув ва дифференциал даволаш тактикасини оптималлаштириш имконини берган;
болаларда инсультдан кейинги эпилептик хуружлар ва эпилепсияни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш чора-тадбирлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туман марказий шифохонаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 10 майдаги 8н-з/76-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши болаларда ИКЭнинг ремиссия даврини 1,5 баробар узайишига, стационар шароитда даволаниш муддатини 2,5 баробар қисқаришига (айрим ҳолатларда амбулатор даво усулларини қўллаш) ҳамда дори воситаларига маблағларни мақсадли йўналтириш орқали даволашга кетадиган сарф-харажатларни 22 фоизга камайтириш имконини яратган.