Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Лочинбек Уриновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбар имижининг ижтимоий-психологик концепцияси”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (Психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/P91.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баротов Шариф Рамозонович, психология фанлари доктори, профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдусаматов Хасанбой Усмон ўғли, психология фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбар имижининг ижтимоий-психологик жиҳатларини очиб бериш ва унинг концепцион таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий раҳбар имижининг ички функциясини аниқлаш, командирлик лавозимларига номзодларни саралаш ва кадрлар захирасини яратиш учун Р.Б.Кеттелнинг «Катталар шахсини ўрганиш 16PF (А шакли)» сўровномасини бошқарув услубларига хос шахс психологик хусусиятлари релевантлик асосида аниқланиб, ҳарбий полигон шароитида синалувчилар натижаларини қисқа вақт мобайнида текширишга хизмат қиладиган интерпретацион матрица ишлаб чиқилган;
жанговар машғулотларда диффуз гуруҳлар шаклланишига кўра, ҳарбий раҳбар бошқарувида деперсонализациянинг пайдо бўлиши ва посттравматик стресснинг ортиб кетиши сабабли имиж ташқи функциясининг психосоматик ўзгаришига олиб келувчи «касбий фаолиятда матонатлилик», «касбий фаолиятда назорат» мезонларининг пасайиши натижасида гиподинамиянинг вужудга келиши далилланган;
Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбарлар хизмат фаолиятининг турлари психо-профессиограмматик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиши туфайли командир имижининг ривожланишида касбий фаолиятда етакшилик, ижтимоий-ахлоқий етуклик, ижтимоий интеллект асосий индикаторлар эканлиги аниқланиб, тоифаланган объектларни қўриқлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмаларида ҳарбий фаолият имижи юқорилиги исботланган; 
ҳарбий раҳбар бўйсунувчилар билан шахслараро муносабатларни ўрнатишда имижнинг алаксия жараёни муҳим омиллиги боис, унинг шаклланишида «эмоционал билимдонлик», «дипломатия», «ижтимоий муносабатларга киришимлилик» асосий ижтимоий-психологик хусусиятлар эканлиги далилланиб, махсус операция кучлари ва фронт орти таъминоти бўлинмалари командирларида антисипациянинг юқори визионер етакчилиги аниқланган;
замонавий ҳарбий раҳбар имижининг интеграллашувининг муҳимлигига кўра, психологик барқарор ҳарбий раҳбар имижи орқали Қуролли Кучлар имижининг десентрациясини яратишга имкон берувчи «имижни шакллантириш механизмлари», «имижни ривожлантириш омиллари», «имижни баҳолаш даражалари», «имижнинг психокоррекцияси» аниқланиб, уч босқичда амалга ошириладиган Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбар имижининг ижтимоий-психологик концепцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбар имижининг ижтимоий-психологик концепциясини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ҳарбий раҳбар имижининг ички функциясини аниқлаш, командирлик лавозимларига номзодларни саралаш ва кадрлар захирасини яратиш учун Р.Б.Кеттелнинг «Катталар шахсини ўрганиш 16ПФ (А шакли)» сўровномасини бошқарув услубларига хос шахс психологик хусусиятлари релевантлик асосида аниқланиб, ҳарбий полигон шароитида синалувчилар натижаларини қисқа вақт мобайнида текширишга хизмат қиладиган интерпретацион матрица ишлаб чиқилганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм психологлари томонидан ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатини аниқлаш амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг 2023 йил 20 январдаги 1/23/45-сон маълумотномаси, 1-кичик банди). Бунинг натижасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар билан Ахлоқий-руҳий тайёргарлик машғулотларининг услубий таъминоти кучайишига эришилган;
жанговар машғулотларда диффуз гуруҳлар шаклланишига кўра, ҳарбий раҳбар бошқарувида деперсонализациянинг пайдо бўлиши ва посттравматик стресснинг ортиб кетиши сабабли имиж ташқи функциясининг психосоматик ўзгаришига олиб келувчи «касбий фаолиятда матонатлилик», «касбий фаолиятда назорат» мезонларининг пасайиши натижасида гиподинамиянинг вужудга келиши далилланганлигига оид натижалар Мудофаа вазирилиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув фаолияти амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг 2023 йил 20 январдаги 1/23/45-сон маълумотномаси, 2-кичик банди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларидаги курсантлар, яъни бўлажак офицерларда ижобий имижни шакллантиришга оид машғулотларнинг услубий таъминоти бойишига хизмат қилган;
Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбарлар хизмат фаолиятининг турлари психо-профессиограмматик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиши туфайли командир имижининг ривожланишида касбий фаолиятда етакшилик, ижтимоий-ахлоқий етуклик, ижтимоий интеллект асосий индикаторлар эканлиги аниқланиб, тоифаланган объектларни қўриқлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий ҳаво кучлари бўлинмаларида ҳарбий фаолият имижи юқорилиги исботланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинлари амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг 2023 йил 
20 январдаги 1/23/45-сон маълумотномаси, 3-кичик банди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар командирларида имижни аниқлашнинг психодиагностик имкониятлари такомиллаштирилган;
ҳарбий раҳбар бўйсунувчилар билан шахслараро муносабатларни ўрнатишда имижнинг алакция жараёни муҳим омиллиги боис, унинг шаклланишида «эмоционал билимдонлик», «дипломатия», «ижтимоий муносабатларга киришимлилик» асосий ижтимоий-психологик хусусиятлар эканлиги далилланиб, махсус операция кучлари ва фронт орти таъминоти бўлинмалари командирларида антисипациянинг юқори визионер етакчилиги аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси Психологик тайёргарлик бўлими амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг 2023 йил 20 январдаги 1/23/45-сон маълумотномаси, 4-кичик банди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий психологларининг ҳарбий раҳбарлар билан психологик хизматни ташкиллаштириш бўйича услубий таъминотининг кучайишига эришилган;
замонавий ҳарбий раҳбар имижининг интеграллашувининг муҳимлигига кўра, психологик барқарор ҳарбий раҳбар имижи орқали Қуролли Кучлар имижининг десентрациясини яратишга имкон берувчи «имижни шакллантириш механизмлари», «имижни ривожлантириш омиллари», «имижни баҳолаш даражалари», «имижнинг психокоррекцияси» аниқланиб, уч босқичда амалга ошириладиган Мудофаа вазирлиги тизимидаги раҳбар имижининг ижтимоий-психологик концепцияси ишлаб чиқилганлигига доир натижалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрлар тайёрлаш бошқармаси амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг 2023-йил 20-январдаги 1/23/45-сон маълумотномаси, 5-кичик банди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий раҳбарлар захирасини шакллантириш бўйича механизмнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish