Мамадиёров Абдибулло Мийлиевичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш сифатини ошириш учун ташкилий ёндашув», 14.00.33–Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.3.PhD/Tib378.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Тib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шахноза Тулкиновна Искандарова, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атаджан Каримович Хамраев, тиббиёт фанлари доктори;
Етакчи ташкилот: Шимоли-ғарбий давлат тиббиёт университети (Санкт-Петербург, Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп тармоқлидаволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш сифатини ошириш учун тиббий-ташкилий ёндашувни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
даволаш-профилактика муассасаларида дори дармонларга бўлган эхтиёжни тиббий-ташкилий ёндашуви самарадор усул ёрдамида такомиллаштирилган.
дори воситаларининг уйғунлашган дозалари асосида дори воситалари формулярининг стационарлар учун унифицирланган меъёрий дастури шакллантирилган;
соғлиқни сақлаш тизимида бюджет маблағларини режалаштиришда дори воситаларининг прогнози илк бор асосланган;
меъёрий дастурнинг дори воситаларини қўллашдаги иқтисодий самарадорлиги илмий асослаб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш сифатини ошириш учун ташкилий ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Кўп тармоқли даволаш-профилактика муассасаларида унифицирланган дори воситалари электрон формулярини қўллаш” услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8Н-д/77-сон маълумотномаси). Натижада стационарларда дори воситаларини самарали қўллаш ва даволаш натижаларини яхшилашни тизимли имконини берган;
яратилган унифицирланган дори воситалари формуляри Тошкент тиббиёт академияси 1-ва 3-клиникалари, 2-сон Республика клиник шифохонаси ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 17 майдаги 8Н-д/90-сон маълумотномаси). Формулярни амалиётга қўллаш орқали кўп тармоқли даволаш-профилактика муасасаларида дори воситалари хариди учун йўналтирилган маблағлар оптималлаштирилган ва дори воситаларини рационал қўллаш ва беморларга даволаш учун сарфланадиган харажатларни камайтиришга эришилган.