Sayt test rejimida ishlamoqda

Хуррамов Санжар Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Таълим тизимида бошқарув кадрларни танлаш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhDИқт1146.
Илмий раҳбар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи ДСc.20/13.05.2020.И.23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., академик Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, и.ф.н., доц. Исмаилова Нилуфар Сабитжановна.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими тизимида бошқарув кадрларини танлаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ таълими тизимида бошқарув кадрларини танлашда ташкилотни ривожлантириш истиқбол режаси, ҳард скилл ва софт скилл қобилятларини баҳолаш, регрессион синовдан ўтказиш усулларини устувор даражада жорий этиш ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
бошқарув кадрларини танлаш самарадорлигини ошириш ва ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишда танлов жараёнида устувор даражада ақлий ва эмоционал интеллект хусусиятларига асосланишнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган; 
бошқарув ходимлари компетенсиялари асосида кадрлар лавозимларини ошириб бориш, фанлараро ёндашувга кўра, бошқарув соҳасига йўналтирилган иқтисодий ресурслар самарадорлигини оширишга олиб келиши асосланган;
бошқарув фаолияти самарадорлигини, халқ таълими тизими бошқарув кадрлари салоҳиятини ва бошқарув қарорлари натижадорлигини оширишда раҳбар кадрларга номзодлар молиявий саводхонлигини ошириш ва танлов жараёнининг илк босқичида барча номзодларнинг ўз cоҳасидан ташқари иқтисодий-молиявий билимларини баҳолаш зарурати асослаб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ таълими тизимида бошқарув кадрларини танлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқ таълими тизимида бошқарув кадрларини танлашда ташкилотни ривожлантириш истиқбол режаси, ҳард скилл ва софт скилл қобилятларини баҳолаш, регрессион синовдан ўтказиш усулларини устувор даражада жорий этиш ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 378-cон «Тажриба тариқаcида халқ таълими бўлими мудири, ўрта таълим мактаби директори лавозимига танлов ўтказиш тартибини жорий этиш тўғриcида»ги буйруғи билан амалиётда жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 6 авгуcтдаги 02-02/5-362-cон маълумотномаси). Таклифлар бошқарув кадрларини танлаш жараёни очиқлиги, номзоднинг бошқарув портерети ва ҳужжатлар таҳлили натижаларини янада асосланганлиги ва жараёнга кўра баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
халқ таълими тизимида бошқарув кадрларини танлаш самарадорлигини ошириш ва ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олишда танлов жараёнида устувор даражада ақлий ва эмоционал интеллект хусусиятларига асосланиш бўйича таклиф Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 10 декабрдаги 02/02-1033-сонли топшириқ хати билан амалиётга жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 6 авгуcтдаги 02-02/5-362-cон маълумотномаси). Натижада, таклифда кўзда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши бошқарув кадриларни саралаш жараёнида бошқарув қарорларининг иқтисодий-молиявий самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
бошқарув ходимлари компетенсиялари асосида кадрлар лавозимларини ошириб бориш, фанлараро ёндашувга кўра бошқарув соҳасига йўналтирилган иқтисодий ресурслар самарадорлигини оширишга олиб келиши бўйича таклифлардан Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-cон «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғриcида»ги қарорининг 7-, 9-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 6 августдаги 02-02/5/363-сон маълумотномаси). Таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши халқ таълими тизимида бошқарув кадрларини танлашда уларнинг масъулиятини янада ошириш ва бошқарув салоҳиятини янада ривожланитириб бориш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш, халқ таълими тизими бошқарув кадрлари салоҳиятини юксалтириш ва бошқарув қарорлари натижадорлигини оширишда раҳбар кадрларга номзодлар молиявий саводхонлигини ошириш ва танлов жараёнининг илк босқичида барча номзодларнинг ўз соҳасидан ташқари иқтисодий-молиявий билимларини баҳолаш зарурати бўйича таклифлар Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 378-cон «Тажриба тариқасида халқ таълими бўлими мудири, ўрта таълим мактаби директори лавозимига танлов ўтказиш тартибини жорий этиш тўғриcида»ги буйруғи билан амалиётда жорий этилган (А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг 2020 йил 14 декабрдаги 01/09-904-cон маълумотномаси). Натижада, бошқарув кадрлари номзодлари малакасини узлюксиз ошириб боришга, бошқарув кадрларини танлаш ва уларни баҳолаш жараёнида ортиқча вақт ва харажатлар сарфланишининг олдини олишга ва кадрлар иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish