Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Феруза  Жумақулованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Туризмни ривожлантиришда инновацион стратегиялардан фойдаланиш имкониятлари (Бухоро вилояти мисолида)”, 08.00.15 - Туризм ва мехмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2071
Илмий раҳбари: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алиева Махбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Равшанов Тўйли Гулмуродович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятида туризмни ривожлантиришда инновацион стратегиялардан фойдаланиш имкониятлари бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақадаги бўш турган, қаровсиз ва таъмирталаб ҳолдаги маданий мерос объектларини белгиланган тартибда, ўз фаолият мақсади йўналиши бўйича фойдаланиш шарти билан туризм, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш орқали туризм салоҳиятини ошириш таклифи асосланган;
минтақанинг туристик салоҳияти юқори ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари томонидан туристларни саёҳат давомида электрон-гид, электрон-харита, сўзлашув-таржимон мосламаси каби мобил “ақлли” технологиялар билан таъминловчи туризм ахборот марказини ташкил этиш таклифи асосланган;
вилоятда кўрсатилган туристик хизматлар ҳамда улардан тушган ялпи даромад ҳажми инновацион тавсифдаги улушининг ўсиш тенденциялари таҳлил асосида инновацион туристик маҳсулотларнинг узоқ муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
туризмни ривожлантиришга қаратилган инновацион стратегиялар таъсири ҳамда кўзда тутилган параметрларини ҳисобга олган ҳолда Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи жами туристлар сонининг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризмни ривожлантиришда инновацион стратегиялардан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида: 
минтақадаги бўш турган, қаровсиз ва таъмирталаб ҳолдаги маданий мерос объектларини белгиланган тартибда, ўз фаолият мақсади йўналиши бўйича фойдаланиш шарти билан туризм, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш орқали туризм салоҳиятини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 543-сон қарорига 2-илова “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш дастури”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 22-майдаги 05-12-3355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятидаги бўш турган, қаровсиз ва таъмирталаб ҳолдаги маданий мерос объектлари негизида тадбиркорлик субъектлари томонидан туризм, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилиш орқали туризм салоҳиятидан фойдаланиш даражасини ошириш имкони яратилган;
минтақанинг туристик салоҳияти юқори ҳудудларида тадбиркорлик субъектлари томонидан туристларни саёҳат давомида электрон-гид, электрон-харита, сўзлашув-таржимон мосламаси каби мобил “ақлли” технологиялар билан таъминловчи туризм ахборот марказини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 28-сентябрдаги 543-сон қарорига   2-илова “2022-2026-йилларда Бухоро вилоятида туризмни янада ривожлантириш дастури”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 22-майдаги       05-12-3355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятидаги туристик ҳудудларда хизмат кўрсатиш таркибида инновацион тавсифдаги хизматларнинг улушини ошириш имкони яратилган;
вилоятда кўрсатилган туристик хизматлар ҳамда улардан тушган ялпи даромад ҳажми инновацион тавсифдаги улушининг ўсиш тенденциялари таҳлил асосида ишлаб чиқилган инновацион туристик маҳсулотларнинг узоқ муддатли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 22-майдаги 05-12-3355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилоятдаги туристик хизматлар ҳамда улардан тушган ялпи даромад ҳажмининг ўсиш тенденциялари асосида узоқ муддатли даврда инновацион туристик маҳсулотлар ҳамда улар истеъмоли ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш имкони яратилган;
туризмни ривожлантиришга қаратилган инновацион стратегиялар таъсири ҳамда кўзда тутилган параметрларини ҳисобга олган ҳолда Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи жами туристлар сонининг 2025-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 22-майдаги 05-12-3355-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда туризмни барқарор ривожланишининг 2025-йилгача бўлган дастурини тузиш ва уни амалга оширишда истиқбол параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish