Азизов Дониёр Зокиржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ферула куҳистаниcа ва Ф. тенуисеcта арабиногалактанлари”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4. PhD/K574.
Илмий раҳбар: Рахманбердиева Рано Каримовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.K/T.104.01.
Расмий оппонентлар: Н.С.Нормахаматов, кимё фанлари доктори; О.Р. Аҳмедов кимё фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ферула киҳистаниcа ва Ф. тенуисеcта дан турли хил полисахаридлар ажратиб олиш, физик-кимёвий хоссаларини, моносахарид таркибларини аниқлаш ва арабиногалактанларнинг кимёвий тузилишларини ўрнатиш, полисахаридларнинг ўзига хос тузилиши ва биологик фаоллиги орасидаги боғлиқликни аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Ф. куҳистаниcа ва Ф. тенуисеcта нинг ер устки қисмларидаги турли хил гуруҳ полисахаридлар ажратиб олинган, уларнинг физик-кимёвий хоссалари ва моносахарид таркиблари аниқланган;
Ф. куҳистаниcа хом ашёсини йиғишнинг муқобил муддати аниқланган ва сувда эрувчи полисахаридлар ва пектин моддалари ўсимликнинг ер устки қисмидаги асосий полисахаридлар эканлиги кўрсатиб берилган;
Илк бор Ф. куҳистаниcа ва Ф. тенуисеcта сувда эрувчи полисахаридларидан гомоген АГФ ва АГ-Фтен арабиногалактанлари ажратиб олиниб, уларнинг тузилиши кимёвий ва спектрал усулларда исботланган;
Ф. куҳистаниcа ва Ф. тенуисеcта арабиногалактанлари (АГФ ва АГ-Фтен) тармоқланган макромолекулалардан иборат бўлиб, уларнинг асосий занжири (1→6) β-галактопираноза қолдиқларидан ташкил топган полигалактанлар эканлиги, унинг ён занжирлари C-3 ҳолатда α-арабинофураноза ва унинг 1,5 боғланган олигомерлари, шунингдек, β-Галп-(6→1)-β-ГлcпА4ОМе фрагментларидан иборат тармоқланган полисахаридлар эканлиги биринчи марта исботланган;
Биринчи марта Ф. куҳистаниcа арабиногалактан макромолекуласи асосий занжирининг кичик қисмида C-2 ҳолатда β-галактопираноза қолдиқлари борлиги аниқланган ва ушбу арабиногалактанлар арабино-3,6-галактанларга тегишли эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ферула куҳистаниcа ва Ф. тенуисеcта арабиногалактанларини тадқиқ қилиш асосида:
Ф. куҳистаниcа сувда эрувчи полисахариди “Арбифилан”нинг техник шарти ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Тс 03535440-031:2020);
Ф. куҳистаниcа арабиногалактани спектр маʼлумотлари ва кимёвий тузилишига оид маʼлумотлар хорижий илмий нашрлар томонидан полисахаридларнинг тузилишини аниқлашда қўлланилган: Ж. Биол. Маcромол. 2023, В. 235, 123816 ҳттпс://дои.орг/10.1016/ж.ижбиомаc. 2023.123816 ИФ 8,025; Фоод Биосcиенcе, 2022, В. 47, 101780 (ҳттпс://дои.орг/10.1016/ж.фбио.2022.1017 ИФ-5,318; Полймерс 15(9):1999, 2023 ДОИ:10.3390/полим15091999, ҳттпс://www.мдпи.cом/2073-4360/15/9/1999# ИФ 5,0; Пҳармаcеутиcал сcиенcес, 2022; 25 (3) ДОИ: 10.21626/вестник/2022-3/08, ҳттпс://www.курск-вестник.ру/жоур/артиcле/виеw/1069/ 581, ИФ- 3.784; Cарбоҳйд. Рес. 2023, в. 529, 108828, ҳттпс://ссрн.cом/абстраcт=4406065, ИФ -2.975.