Sayt test rejimida ishlamoqda

Атамуратова Нафиса Тиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асалширали ўрмон ўсимликларини тур таркиби, гуллаш давомийлиги ва асал маҳсулдорлигини тадқиқ қилиш (Сурхондарё вилояти шароитида)”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиоратсияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx551
Илмий раҳбар: Буриев Хасан Чутбоевич биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Кайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Хожиматов Олимжон Каххорович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги  илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти шароитида асалширали ўсимликлар биохилма-хиллигини аниқлаш ва уларнинг тур таркибларини таҳлил қилиш, уларнинг биоекологик хусусиятларини, ҳамда ёввойи ва маданий ўсимликларнинг нектар маҳсулдорлигини ўрганиш ва улардан асаларичиликда самарали фойдаланиш масалаларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилоятининг асалширали ўсимликларнинг биохилма-хиллиги, тур таркиби 59 оила, 270 туркум ва 668 турдан иборат эканлиги, ҳаёт шакллари бўйича: дарахтлар - 36 тур (5,3%), буталар ва яримбуталар – 99 тур (14,8%), ўтлар 533 (79,7%) эканлиги аниқланган.
маданий ўсимликларнинг вегетатсиясининг бошланиши йилнинг иқлим шароитига боғлиқ бўлиб, одатда феврал ойининг охири ва март ойининг биринчи декадасига тўғри келиши, ялпи гуллаш даври 10-15 кун давом этиши аниқланган ва фенологик календарлар тузилган; 
ёввойи асалширали ўсимликлар вегетатсиясининг бошланиши март ойининг иккинчи декадасига тўғри келиб, бу ўсимликларнинг ялпи гуллаш даври 15-20 кун давом этиши аниқланган ва фенологик календарлар тузилган;
вилоятнинг чўл текислик, (адир) тоғ этаклари ва тоғли ҳудудларда ўсадиган асалширали ўсимликларнинг асал маҳсулдорлиги мос равишда 6,5-56,6, 125,0-168,7, 12,5-53,0 кг/га бўлиши аниқланган;
баҳорги рапс ўсимликнинг 100 та гулдаги шакар миқдори 30,1 мг, нектар маҳсулдорлиги 64,4 кг/га, асал маҳсулдорлиги эса 80,5 кг/га ни ташкил этиши аниқланган;
аниссимон лофант ўсимлигининг 100 та гулдаги шакар миқдори 35,3 мг, нектар маҳсулдорлиги 108,0 кг/га, асал маҳсулдорлиги эса 135,0 кг/га ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти шароитида асалширали ўсимликлар биохилма-хиллигини аниқлаш ва уларнинг тур таркибларини таҳлил қилиш, уларнинг биоекологик хусусиятларини, ҳамда ёввойи ва маданий ўсимликларнинг нектар маҳсулдорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Асалширали ўрмон ўсимликлари тур таркиби, гуллаш давомийлиги ва асал маҳсулдорлигини тадқиқ қилиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида: асал ва мой берувчи истиқболли баҳорги рапс ўсимлигини асал маҳсулдорлигини аниқлаш ишланмаси Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Жануб Анвар асали” МЧЖ да 1 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон асаларичилик уюшмасининг 2023 йил 17 июлдаги 78-06 сон маълумотномаси). Натижада баҳорги рапс экини 1 гектардан асал маҳсулдорлиги 80кг/га ни ташкил этиб, иқтисодий самарадорлиги ёки ялпи даромад 8 000,0 минг сўмни, соф фойда 7 750,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси 96,87 %ни ташкил этган;
Сурхондарё вилояти шароитида асал ва эфир-мой берувчи истиқболли аниссимон лофант ўсимлигини асал маҳсулдорлигини аниқлаш ишланмаси Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Жануб Анвар асали” МЧЖ да 0,10 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон асаларичилик уюшмасининг 2023 йил 17 июлдаги 78-06 сон маълумотномаси). Натижада аниссимон лофант экини 0,10 гектардан асал маҳсулдорлиги 135кг/га ни ташкил этиб, иқтисодий самарадорлиги 13 500,0 минг сўмни, соф даромад 10 000,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси 74,0 %ни ташкил этган;
Сурхондарё вилояти жанубий ҳудуди асаларичилик хўжаликлари учун кўчиш режа – графиги асосида 100 та асалари уялари Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Жануб Анвар асали” МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон асаларичилик уюшмасининг 2023 йил 17 июлдаги 78-06 сон маълумотномаси). Натижада харажатлар қисқариши ва товар асал ҳажми ўтган йилгига нисбатан 720 кг га ошган. Умумий фойда (товар асал ҳисобидан) 185,600,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси 249,13 %ни ташкил этган;
Сурхондарё вилояти шимолий ҳудуди асаларичилик хўжаликлари учун кўчиш режа – графиги асосида 120 та асалари уялари Сурхон давлат қўриқхонаси қўриқланма ҳудудида (Буфер зона) да жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2023 йил 15мартдаги 01/18-1368 сон маълумотномаси). Натижада апрел-май ойларида сертикан бодомчали ва зарангли форматсияларда, май-июл ойларида абрукли форматсияли майдонларда жойлаштирилиши эвазига 388,8 кг асал олинган. Умумий фойда (товар асал хисобидан) 212,600,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси 197,3 %ни ташкил этган;
Сурхондарё вилояти жанубий ҳудуди асаларичилик хўжаликлари учун кўчиш режа – графиги асосида 100 та асалари уялари Сурхондарё вилояти ўрмон хўжаликларида жорий қилинган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2023 йил 15мартдаги 01/18-1368 сон маълумотномаси). Натижада умумий фойда (товар асал хисобидан) 185,600,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси 249,13 %ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish